НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИНГ ҲУКМИ
#намоз
❓261-CАВОЛ: Намоз тугагандан кейин Оятал курси ва ундан кейинги зикрлар ҳақида маълумот беринг. Қилмаса гуноҳкор бўладими? Олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва зикрлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга қилган тавсиялари бўлиб, мустаҳаб даражасидаги амаллардир (Мустаҳаб ҳақида бу ерда ўқинг: https://t.me/diniysavollar/468). Уларга доимий амал қилиб юриш катта ажрлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Лекин унга амал қилмаган киши катта имтиёз ва савоблардан қуруқ қолса-да гуноҳкор бўлмайди.
Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, юқоридаги зикрларнинг адад ва иборалари турли ҳадисларда турлича келган ва уларнинг ҳар бирига амал қилиш мумкин. Юртимизда эса намоздан кейин мазкур ҳадисда келтирилган зикрларни қилиш урфга айланган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарз намозлардан кейин "Оятал курсий"ни ўқишнинг фазилати ҳақида шундай дейдилар:
من قرأ آية الكرسي في دبر الصلاة المكتوبة كان في ذمة الله إلى الصلاة الأخرى (رواه الامام الطبراني عن الحسن بن علي رضي الله عنه)
яъни: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади” (Имом Табароний ривоятлари).
Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:
من قرأ أية الكرسي دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه دخول الجنة إلا أن يموت (رواه الامام النسائي عن أبي أمامة رضي الله عنه)
яъни: “Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари).
Хулоса қилиб айтганда зикру тасбеҳлар ҳеч қандай харажат талаб қилмайдиган, инсонга машаққат юкламайдиган амаллардир. Лекин улар тилга осон бўлишига қарамай, қиёмат куни амаллар тарозусини тўлдириб, оғир босади. Бу Аллоҳ таолонинг биз Ислом умматига берган катта имтиёзи ва марҳаматидир. Диёримизда қадимдан ушбу гўзал Набавий тавсияларга амал қилиб келинмоқда ва бунинг баъзилар даъво қилгани каби шариатимизга зид келадиган жойи йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш