🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Дуоларизда бизларни хам унутманг дилимга яқинларим 🌹
Мурожаат учун💬: @Muazzam_bintu_Ahmad
: @dilimga_yaqinlar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#shorts

💬Tug‘mas ayollarda ayb yo‘q

©Ustoz Is'hoqjon domla
https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хаётингизни ўзгартириб юборадиган бир савол

☝️Taсаввур қилинг!

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман.

✔️Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Alloh sinaydi, imtihon qiladi...va bari faqat bizni foydamiz uchun..

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


«Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини сенга берилган неъмат деб бил! Одамларга доимо яхшилик қилган киши ҳар қандай қўрқув ва қайғудан омонда бўлади. Яхшилик ва саховатни касб қилган киши эл ичида азиз ва муҳтарам бўлади. Киши яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзига қилади».

Фаридуддин Аттор


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шукри йўқ қалбдан сакинат чекланади..


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».

Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 НЕЪМАТЛАР ИЧРА ЯРАТИЛДИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ

“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.

У зот алайҳиссалом:

قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ

“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:

فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ

“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар.
Имом Термизий ва Насоий ривояти.


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Суйганимиз, шафоатчимиз, росулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг 🌹


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух азиз дилимга яқинларим.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Ҳар тонг отганда Бугунги кун нидо қилади:
- Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, мен қиёмат кунигача қайтмайман!

Азизларим, бугунги кунингиз икки дунё саодатига элтувчи солиҳ амалларга бой бўлсин!

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


🤲 Тилингиз Аллоҳнинг зикридан тухтамасин. Тилингиз Аллоҳнинг зикри ила намланиб турсин илоҳим.
So‘rovnoma
  •   📿 Астағфируллоҳ
  •   📿 Субҳаналлоҳ
  •   📿 Алҳамдулиллаҳ
  •   📿 Аллоҳу Акбар
  •   📿 Ла иллаҳа иллаллоҳ
  •   📿 Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
  •   📿 Саллаллоҳу алайка я Расулаллоҳ
10 ta ovoz






#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Жаннат аҳлига хизмат қилувчи хизматкорларни Аллоҳ таоло қандай васф қилганига эътибор беринг!
"Уларнинг устида гўё (садаф ичида) яширинган гавҳардек (покиза ва хушсурат) ғуломлар айланиб (хизматга ҳозир бўлиб) турур" (Ват Тур сураси, 24 оят).
Хизматкорларнинг гўзаллиги ва кўркамлиги шу даражада бўлса, жаннат аҳлидан бўлган хизмат қилинадиганларнинг кўркамлиги қандай бўлур экан?!

Аллоҳим, барчамизни жаннат аҳлидан қил!

Анвар Аҳмад

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бой аёлнинг иқрори

🎙 Солиҳа Эрдим
✍️ Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

©muslimaatuz
https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


#Дуо
НАЖОТ ТОПИШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ، وَالْعَزِمَةِ عَلَي الرُّشْدِ، وَأَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ ، وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ ، وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيْمًا ، وَلِسَانًا صَادِقًا ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ . وَأَعُوذُبِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукас-сабаата фил-амри вал-азимати ъалар-рушд. Ас‘алука мужибаати роҳматика ва ъазааима мағфиротика ва ас‘алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика ва ас‘алука қолбан салиман ва лисанан содиқон ва ас‘алука мин хойри маа таълам. Ва аъуузубика мин шарри маа таъламу ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта ъаллаамул-ғуюууб”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ишда собитқадам бўлиш, ҳидоят йўлида барқарор бўлишни сўрайман. Сендан раҳматингни вожиб қиладиган, мағфиратингга ҳақли бўладиган нарсаларни сўрайман.  Сендан неъматингга шукр қилишни ва гўзал ибодатингни адо этишни сўрайман. Сендан соғлом қалб ва тўғри сўзловчи тилни сўрайман. Сендан Сен яхши деб билган нарсаларни сўрайман. Сендан Сен ёмон деб билган нарсалардан паноҳ тилайман. Сен ёмон деб билган нарсадан мени кечиришингни сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билгувчи Доносан”. 

©MEHROB.UZ ижтимоий саҳифасидан олинди.

https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy


Фойдаси йўқ....


https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.