Дилга мактублар!..


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сизнинг борлигингиз нақадар яхши
Дунёда, борлиги каби Худонинг!..
Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар...

Фикр ва мулоҳазалар учун:
@tiiamea

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ёдинг билан аёз ҳам тафтли,
Пичирлайман исминг ардоқлаб.
Висол яқин дея шивирлаб,
Баҳор келар сени сўроқлаб.

Осмонда ой ёлғиз ҳамрохим,
Сирлашаман болиш қучоқлаб.
Порла дейди,қувончга тўлгин,
Баҳор келар Уни сўроқлаб.

Яшадингиз ҳаёлларимда,
Оғриқларни юрдим ортмоқлаб,
Ситамларга бер дея барҳам,
Баҳор келар сени сўроқлаб.

Хазондайин тўкилдик кузда,
Кетайвердик узоқ-узоқлаб.
Қотиб қолди саволлар кўзда,
Баҳор келармикан сени сўроқлаб!?...

Хасанова Нилуфар.
07.02.2025.

https://t.me/dilgamaktublar


Мен бир сўз ахтариб
титкилай бошладим чўнтакларимни:
сўнгги сариқ чақам эди у
сенга атаган.

Потирлаб, ногаҳон
топиб олганимда ўша тангани
кетиб қолгандинг сен
ортга қарамай.

Тушиб кетди қўлимдан кейин
ўша сариқ чақа:
«Кетма…»

Рафиқ Сайдулло

https://t.me/dilgamaktublar


ЖАВОБЛАР

– На қиларсан,
Боғласалар оёқ-қўлингни?
– Тилим бордир!
– Хўп, кессалар заҳар тилингни?
– Шеърим бордир!
– Шеъринг ёнса қоғоздан аввал?
– Элим бордир!
– Элинг қадди букилса дангал?
– Қасамим бор!
– Қасаминг поёнга етса-чи?
– Кафаним бор!
– Дунёдан бекафан ўтсанг-чи?
– Дуо бордир! 
– Дуо топмас жойга кетсанг-чи?
– Худо бордир!
– ...

Алибек Анварий

https://t.me/dilgamaktublar


***
Гулчеҳранинг қўли гул.
Шиппак тикди ўзига.
Рангли картондан.
Бирам бежирим, гуллари хам бор.

Онаси негадир йиғлади...

Гулчеҳранинг барибир қувончи олам,
Энди опасининг мактабдан келишини кутиб ўтирмайди –
Ўзи кетаверади мактабга.
Опасини ўзи кияверсинўша эски калишни.
Бир ўзи кийсин,
Гулчеҳранинг шиппаги бор!

Чопиб кетди Гулчеҳра йўллардан.
Гулчеҳранинг шиппаги бор!
Бирам бежирим, бирам ярашиқ.
Гуллари ҳам антиқа!

Атрофда эса баҳор!
Булутлар югуриб келар тоғлардан.
Чақмоқлар чақади.
Ёмғир шовуллар.
Гулчеҳра юрай деса,
Қуруқ жой йўқ оламда.
Йўллар ҳалқоб...

Гулчеҳранинг шиппаги ивиб қолди.
Гулчеҳранинг чиройли шиппаги узулиб қолди.
Гулчеҳранинг рангли шиппаги йиртилиб қолди.

Йўл четида қунишиб тўхтади Гулчехра
Мактабга борай деса,
Болалар кулади “ялангоёқ” деб,
Уйга қайтай деса, яна йиғлайди онаси.

Усмон Азим
2004йил

https://t.me/dilgamaktublar


ҲИРГОЙИ

Мангу тонглар
Отмоғидан умидим бор,
Токи маҳшар илтижо-беҳудудим бор.
“Гул танамни хор этма ёт элларда
ўлгунимча сайисинг бўлай бойчибор”.1

Мен билмадим ағёр қандай бўлишини,
Қароғдаги осмон қандай сўнишини,
Волидамнинг паймонаси тўлишини,
Юрагимнинг муз тоғида ёнишини...

Гул вақтимнинг ғариб мисол жим ўксиниб,
Бир сўз демай ҳижронларга кўнишини.
Руҳим маним юксакларга ҳур юкиниб,
Муқаддас бир садоларга дўнишини...

Бинафшаранг кунлар ёди учиб юрар,
Орзуларим ифорини қучиб юрар,
Яратганнинг дарчасидан бир имо бор-
Кўнглим ҳурлар дарёсини кечиб юрар...


Мангу тонглар
Отмоғидан умидим бор,
Нигоронлиғ ичра мудом сужудим бор,
Исмим толасига тегманг, қалбсизлар,
Ишқ қонида чўмилган нур вужудим бор...

Озода Бекмуродова

https://t.me/dilgamaktublar


Кетгинг келганида кета олсанг шахд,
Йиғлагинг келганда йиғлолсанг тўйиб...

Наргиза Одинаева

@dilgamaktublar га обуна бўлинг.

589 0 11 1 13

* * *

Самимият…
Оддийгина сўз…
Кеча сени кўрдим қайдадир.

Самимият…
Эй, бола кўнгил…
Шошар эдинг, балким қайгадир…

Самимият…
Беғубор кулгу…
Умид қилдим: Бир кун қайтадир…

Самимият…
Сенсиз одамлар,
Бир-бирига эртак айтадир…

Фарида Исломова

https://t.me/dilgamaktublar

603 0 16 1 14

Рақс

Ҳар гал бир бўшлиқ истайман,
ҳеч кимсиз, ҳеч нарсасиз бир бўшлиқ.
Кейин, у бўшлиқни тўлдирмоқ истайман...
Экранларни тўлдириб, бахт ва бахтсизлик, ишқсизлик оқибатлари ҳақида гапираман...
Қайтаётиб, таксига ўтириб куламан,
Ўзимнинг устимдан, албатта...
Ишга бораман,
Мажлисларда ўтиради сувратим.
Чўкиб бораётганим ҳақида
эслагиси келмас сувратимнинг ҳам...
Тўйга бораман,
Кимнинг тўйи эди?
Кетаётиб эслашга уринаман.
Бораман, кимнинг тўйи эканининг нима фарқи бор аслида...
Ўзим бахтга ишонмасамда,
бахт тилайман,
ҳаммага жўр бўлиб.
Қўлларимни баланд кўтариб ўйнайман,
Учгим, учиб кетгим келаётганини яшираман ўзимча.
Ўзимча,
аллақачонлар севганларим ёдидан ўчганимни,
Энди аввалгидек севилмаслигимни,
Ҳеч қачон ҳеч кимга суяна олмаганимни,
Ва ўз тақдиримни яшамаётганимни,
Аслида тақдирим йўқ эканини,
Ёлғизлик ҳаммасидан яхшилигини,
Ҳамма-ҳаммасини яширмоқчи бўламан.
Бахтли аёллар рақсга тушолмайдилар, ишонинг!
Мени тўйингизга айтинг,
Рақсга тушиб бераман.

05.05.2024 й
Гулжамол Асқарова

https://t.me/dilgamaktublar

659 0 13 1 19

***

Ҳаммаси
Шундай тугамоғи керак эди,
тугади...
Кўнгил синмоғи керак эди,
синди...
Оқармоғи керак эди соч,
оқарди...
Чўкмоғи керак эди кўз,
чўкди....

Ниҳоят,
Сен келмоғинг керак эди,
Нега келмадинг?!

Фарход Арзиев

https://t.me/dilgamaktublar

661 0 12 10 14



🔉Диққат эълон!!!

"Шеърият бекти" гуруҳининг ҳурматли ижодкорлар!
Гуруҳимизда ҳар ҳафтанинг якшанба куни ⏰ 21:00да "Дилдан суҳбат" номли янги лойиҳа иш бошлайди.📖
🎤Лойиҳадан мақсад,
биринчидан;ижодкорларнинг ҳар ҳафта мавзусига ўз ижод намуналарини ёзиб,гуруҳга жойлаб бориши,устозларимизни беминнат маслаҳатлари билан чиройли,мукаммал асар бўлишига эришиш.;
иккинчидан;дилдан суҳбатлашиб,гуруҳимиздаги дўстона,ижодкорона муҳитни янада қўллаб-қувватлаш.

🎤Демак,"Дилдан суҳбат"лойиҳамизнинг илк сони 2025 йилнинг 2-февраль куни кечки соат 21:00да ўтказилиши  режалаштирилмоқда.
Илк суҳбатимиз "Бахт ҳақида қарашларим" деб номланади.
Якшанба кунига қадар бахт ҳақидаги ижод намуналарингизни гуруҳга жойлаб боришингиз мумкин.Устозларимиздан эса ҳар бир ижод намунасига ўз фикрларини билдиришини илтимос қиламиз.


Ҳурмат билан Ҳасанова Н😊


ТУРИБДИ

Бир гўзал ўйланиб турибди,
Муаттар бўйланиб турибди.

Бу гулнинг булбулин тополмай,
Чаманлар қийналиб турибди.

Кўнгиллар муҳаббат шоҳидан
Қон билан сийланиб турибди.

Кўзимга тўтиё бир қадам,
Излари пойланиб турибди.

Қурбонлик кутарму ё санам –
Бу жоним шайланиб турибди.

Йўлимдан юролмай ёнарман,
Қалам қош ёйланиб турибди.

Кел, бирга оқайлик, Зуҳражон,
Кўз ёшим сойланиб турибди.

Муғанний қайтмас, деб ўйламанг,
Бу дунё айланиб турибди.

4 октябрь, 1993
Муғанний

https://t.me/dilgamaktublar


Қорли оқшом,
Оппоқ олам,
Оппоқ қўшиқ бошлар тун.
Тушга ўхшаш бир нарса бу —
Бир ширин-эй, бир ширин.

Бу дунёда борлигингни
Билмагандек ҳеч замон,
Юра-юра рўпарангда
Пайдо бўлгум ногаҳон.

Жилмаясан
Масрур, сархуш
Тун оппоқ қор ичиндан.
Оппоқ оқшом, оқ тун ва сен…
Тушга ўхшайди чиндан.

Секингина,
Секингина
Пичирлайсан: «Севаман!»
Жавоб қалбдан то тилгача
Минг йил чопар: «Биламан».

Қорли оқшом,
Оппоқ олам,
Куйлар, куйлайверар тун.
Тушга ўхшаш бир нарса бу—
Бир ширин-эй, бир ширин.

Чори Аваз

https://t.me/dilgamaktublar


СЎРОВ

Ҳайронман, ким кимга отаяпти ўқ,
На ўқни тўхтатдим, на бўлдим қалқон.
Кеча ўрасидан чиқмаган аскар,
Бугун тирикман деб бўлса қаҳрамон...

Ҳайронман, не учун Ҳақ демас тилим,
Ёки ўчирдимми дилдаги чўғни?
Нега кўнаяпман ҳақсизликка жим,
Менга бир қаранглар, ўлганим йўқми?

Нажмиддин ЭРМАТОВ

https://t.me/dilgamaktublar

935 0 12 3 19

* * *

Бир маромда ташланар қадам,
Бир маромда ғичирлайди қор.
Фақат мени юрагим нотинч,
Фақат исминг пичирлайди қор.

Кипригимга қўнади бир-бир,
Бир-биридан совуқ парчалар.
Юзларимни аёз чимчилаб,
Парча дилни яна парчалар.

Ишқдай азиз оғриқдан титраб,
Қор кетидан югурар хаёл.
Сени эслаш, эслаб ўртаниш,
Юрагимга келмайди малол.

Садоқат Ҳамроева

https://t.me/dilgamaktublar

892 1 10 1 10

Guljamol Asqarova dan repost
#ҳолат

Андижонни Марҳамат туманида мактаб буфетидан булочка олиб егани учун отаси уриб ўлдирган қизча бутун борлиғимга кўчгандек... У эмас, мен уриб ўлдирилгандекман...

Мактаб даврларимизда нақадар егимиз келарди буфетдаги коржик, булочка, пряникларни... Эслаяпсизларми?

Нажмиддин Эрматов бир шеърида ёзганидек:
Менга бир қаранглар, ўлганим йўқми??? 😔😔

Чалғиш керак


@Guljamol_Asqarova


* * *
Туманлар тарқалди.
Ёришди ҳаво.

Очиқ деразага
Пардалар сурдим.

Ортиқ керак эмас
Жонимга жафо –

Узоққа қарасам,
Келар ”оҳ” ургим.

Усмон АЗИМ

https://t.me/dilgamaktublar


***
Har qandayin bahonalarga
O‘rganadi vaqt, umr va men.
Lekin seni ko‘rgim kelganda
Topolmayman hech qanday taskin.

Senga xabar yozaman yana
Ahvolingni bilgim keladi.
Va yashayman kunlarni sanab:
(keladi,
keladi,
keladi)

Sensizlikka ko‘nikish — bu g‘am,
Sensiz baxtli yasholmayman men.
Azob — uyga kiryotganimda
Ichkarida ko‘rinmasang sen.

Nodira Nazar

https://t.me/dilgamaktublar

934 0 11 5 14

Ajoyib kunlarning birida
Uyg'onib ketaman uyqudan -
Yurakning eng chuqur yerida
Og'riqqa aylangan tuyg'udan.

Bir qo'shiq bo'laman daryoday
Yurakning eng chuqur yerida.
Boqaman dunyoga dunyoday
Ajoyib kunlarning birida.

️Shavkat RAHMON

https://t.me/dilgamaktublar

931 0 11 3 18

***

Йўловчи, айт, қизғин дийдорлар қайда,
Бир сирни англадим дардимни айта,
Бу кўҳна йўлларда биз яна қайта,
Кўришармизми ё кўришмасмизми?

Бу йўл осмон билан туташган йўлдир,
Унда келувчидан кетувчи мўлдир,
Сен менга бир иссиқ табассум қолдир,
Қайта кўришармиз ё кўришмасмиз…

Узрлиман таниш-нотанишлардан,
Кимга наф тан олиш ё тонишлардан,
Бир ҳовуч қор қолдир менга қишлардан,
Қайта кўришармиз ё кўришмасмиз…

Бу йўл икки дунё туташган йўлдир,
Йўловчи, ҳориган кўнглимга қўл бер,
Менга биттагина ширин сўз қолдир,
Қайта кўришармиз ё кўришмасмиз…

Эшқобил Шукур

https://t.me/dilgamaktublar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.