Юзни табиий ёшартириш сирлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Пластик хирургия, ботокс уколлари ва муолажаларни қилмасдан юз терисини хар қайси ёшда табиий ёшартириш йўлларини ўргатаман.
Профессионал косметолог Дилдора Юсупова канали.
Савол ва мурожаатлар учун - @dildoraclub_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Жозибани қайтарса бўладими?

Гарчи бу йиғма воқеа бўлсада, кўплаб аёлларни холатини кўрсатиб беради.

🗄 🗄 🗄 🗄 🗄 🗄
Яқинда туғилган куним. Хозир 34 даман, демак 35 ни тўлдираман. Борган сари бўлаётган холатларни қабул қила олмаяпман.

Ёшлигим ўтиб бораяпди. Терим аввалгидай эмас. Таранглиги пасайяпди. Эрталаб туриб ўзимга қарагим хам келмай қолади вақти вақти.

Бир куни шошилиб макияж қилмасдан чиқиб кетибман. Холатимини кўрсангиз эди. Кунимни зўрға ўтказиб олдим. Бирор бир танишимни учратиб қолмай деб.

Хаммаси тахминан 2 йил аввал бошланди. Аввал хамаси яхши эди. Кўринишим 25 ёшимдагидай. Хеч хам кўринишимдан нолимас эдим.

Лекин хаёт ташвишлари, стресслар — таъсирини ўтказмай қолмаяпди.

Яшаш даражам яхши. Ками кўстим хам йўқ. Лекин хўжайиним эътибори пасайгандай. Атрофдагилар хам аввалгидай эмас муносабати.

Энг ўйлантиргани — ўзим бу холатларим хақида кўп ўйланадиган бўлиб қолдим. Тўғриси, қандайдир радикал харакатлар, уколлар қилишни хохламаяпман.

Кўнглим кўпроқ табиий нарсаларда. Кремлар хам аввалгидай эффект бермаяпди. Нимадир қилишим керак.

🗄 🗄 🗄 🗄 🗄 🗄

Қизларжонлар, эътибор қилган бўлсангиз, танадаги ортиқча ёғларни, суюқликни интенсив тренировка билан кетказадиган машғулотлар кўпайди.

Инстаграмда кўп келиб қоляпди. Қандайдир қадамалар, тез тез машқларни бажариб аёллар қоринларини кичрайтиришяпди, ёғлари кетяпди ва хоказо. Кўрдизми?

Нима демоқчиман бу билан?

Вақт ўтган сари терини осилиб қолиши, таранглиги пасайиши мушакларимиз бўшаб қолишига боғлиқ. Мушак бўшаб, тери осилиб қолади.

Кулишимиз, хўмрайишимиз, қошларимизни уйишга 50 дан ортиқ мушаклар жавоб беради.

Қайси мушак теримизни қайси жойига жавоб беришини билиб олсангиз, унга ишлов бериб юзингизги ўша жойидаги ажинларни камайтира оласиз. Ёки умуман кўринмайдиган қииласиз.

Буни учун эса бу нарсани билиш керак.

Мисол учун сизларга ўзим тайёрлаган "Кўз атрофи ажинларини кетказиш" мини курсимни олайлик.

Ичидаги атиги 3 та дарс бор холос. Лекин ўша дарсларни ўрганиб, кунига 2 махал 10 - 15 дақиқадан бажариб юрсангиз, 2 хафта деганда сезиларли ўзгаришларни кузата бошлайсиз.

Фойдаланиб кўраман десангиз, нархини хали ўзгартирмадим. 57 минг сўм. Тўловни қиласиз, дарсларни ўша захоти оласиз.

Доимий доступ бўлади. Ўчирмайман.

Фойдаланаман десангиз, @dildoraclub_bot га "Ажинлар" деб ёзинг.

Кўп нарса ўз қўлингизда деб, косметологингиз Дилдора Юсупова. 😘


Қаришни тўхтатса бўладими?

Бу мавзу хеч қачон тугамайдиган бахс. Жавобни хам аксарият билади, тўғрими?

Лекин шундай бўлса хам, одамлар қаришни тўхтатадиган воситаларни излашдан чарчамайди.

Аслини олганда мени касбим, хунарим хам аёлларга ёшроқ, чиройлироқ кўринишга ёрдам беради. Ишимни роса яхши кўраман, чунки ўзим бу косметология ёрдамида жиддий муаммоимни хал қилганман.

Шу учун мана 20 йилдан ошиқроқ вақт аёлларга чирой улашиб келяпман.

Косметологияни жуда хам самарали услублари, воситалари бор. Буларни кўпига шу каналда тўхталиб хам ўтганман.

Лекин аввал хам айтган бир гапимни қайтараман. Қайтиб келган чиройли холатингизни сақлаб туриш учун регулярно, мунтазам олдимга келиб туришингиз керак.

Доимий клиенткаларим бор. Хаммаси хурсанд, доим қайта қайта келиб туришади. Юқорида ёзганман, процедуралар нархини, бир йилда уларга тахминан қанча маблағ кетишини.

Пулига яраша эффект хам оласиз. Бунга умуман гап сўз йўқ. Ортиғи билан қилиб бераман натижани.

Лекин бу ерда битта холат бор. Уни хал қила олмайман.

Икки тоифа аёллар бор:

— Мендан ўзоқдаги манзилларда яшайдиганлар

— Косметологик процедуралардан қўрқадиганлар, ёки уларни олишга рухсати йўқлар.

Сиз хам мана шу опа сингилларимдан бўлишингиз мумкин. Сизга хам ёрдам бергим келади.

Мана 1 йилдан ошди, муолажалар қилмасдан юз холатини яхшилаш, юз гимнастикаси ёрдамида юз терисидаги осилишлар, ажинларни йўқотишга ёрдам берадиган дарсларни тайёрлаганимга.

Хозиргача ундан юзлаб аёллар фойдаланишди, фойдаланиб келишмоқда.

Ўзига яраша нархи хам бор. Олишга ўйланиб қолишингиз мумкин.

Лекин ажинларингизни кетказишни хохлайсизку, тўғрими?

Фойдаланиб кўришингиз учун бир неча хил роса долзарб муаммоларга алохида дарслар тайёрлаганман.

Шундай дарслардан бири — кўз атрофи ажинларига қарши машқлар комплекси.

Уни хам қимматроқ сотишим мумкин. Лекин фойдаланиб кўришингиз учун нархини қулай қилганман.

Ундан фойдаланиб, кўз атрофи мушакларингизга чуқур ишлов бериб, сизни ёшингизни билинтириб қўядиган, кўпчиликни кўзи биринчи тушадиган кўз атрофи ажинларини камайтиришингиз мумкин.

Сезиларли даражада. Доимий фойдаланиб, албатта ёшни хисобга олган холда, анча қисмидан қутилишингиз хам мумкин.

Косметолог муолажаларисиз, уйда кўз атрофи ажинларимни йўқотман, камайтираман десангиз @dildoraclub_bot га "Ажинлар" деб ёзинг.

Нархини хали хам оширмай ушлаб турибман. Атиги 57 минг сўмга дарслар доимийга ўзингизга қолади.

Сизни яхши кўриб, косметологингиз Дилдора Юсупова 😘


Кунига кўпи билан ярим соат ажратиб, хеч қандай процедуралар қилмасдан, хеч қаерга бормасдан, кўз атрофидаги ажинлардан қандай қутулиш мумкин?

Буни йўли осон!

Бошланишига сиздан фақа ярим соат вақт керак холос. Бу ярим соат вақт нимага кетади?

Энди диққат билан ўқинг, чунки бундай таклиф хали бўлмаган!

Бу таклифим кимлар учун?

"Бу кремлар юзимга аллергия бериб юборади деб қўрқаман. Юзимни териси жуда нозик, озгина не то нарсага хам қизариб кетаверади."

"Очиғи, ботокс ёки пластик операцияларни қилдириш тугул, улар хақида ўйлашдан хам қўрқаман. Нимагадир уларни хавфли деб ўйлайман. Табиий нарсалар тарафдориман."

"Кўп нарсаларга пул сарфладим. Лекин кутган натижамни олмадим. Тўғриси, бундай эффекти йўқ таклифлардан чарчаганман"

Мана шундай ўй фикрлар билан юрган опа сингилларим, сизга ноёб нарса тайёрладим. Хали бундай таклифни эшитмагансиз.

Сиз хар куни кўзгуга қараб, янги ажинлардан сиқилиб қоляпсиз. Терингиз тез қаригандай бўляпди. Асталик билан чирой сизни тарк этаётгандай, тўғрими?

Атрофдагилар ботокс, пластика қилдиряпди, сиз эса уларни хохламайсиз. Вақтинча эффектга қониқмайсиз.

Ажинларни кетказиш учун кремлар кўпайгандан кўпайган. Билмаган нарсангиз терингизга қандай таъсири қилишидан хавотирдасиз.

Ундай бўлса, таклифимни эшитинг.

Сиз учун янги ва хеч ким қилмаган онлайн консультация тайёрладим. Бошланишига уни ўзим, 25 йиллик косметолог Юсупова Дилдора, ўтказаман. Унда сизга кўз атрофи муаммолари билан ишлаш тизимини ўргатаман.

"Нефертити сири" деб номланган консультациямда нималар бўлади?

1 қадам.

Нима қиламиз: Кўз атрофи қорайишлари, шишларини кетказадиган ноёб массаж услубини ўргатаман.

Натижа: Бу услубни қўллаб, 10 дақиқа ичида эрталабки отёкларни тезда йўқотиш услубига эга бўласиз.

2 қадам.

Нима бўлади: Кўз атрофи мушакларини тиклайдиган услубни кўрсатиб бераман.

Натижа: Бу услубни қўллаб, кўз атрофи мушакларни таранглаштириб, ажинларни 2 хафта деганда камайганини гувохи бўласиз.

3 қадам.

Нима қиламиз: Юзингиз холатидан келиб чиқиб, юқорида айтлагн машқларни эффектини кучайтирадиган воситаларни тавсия қиламан.

Натижа: терини тезда свежий қиладиган, чарчоқ аломатларини йўқотадиган ишончли воситаларни билиб, уларни тўғри қўллашни ўрганиб оласиз.

Умумий натижа: Консультация давомида кўз атрофи қорайиши, кўз атрофидаги отёкларни тезда йўқотадиган самарали услубни ўрганиб оласиз.

Айниқса сизга бу услуб тезда натижа олиш керак бўлган вазиятларда, мисол учун эрталаб бирор жойга шошиб турганизда қўл келади.

Кўзингиз атрофидаги муаммолар тез йўқолиб кетаётганидан атрофингиздагилар хайрон бўлиб қолишади!

Консультация онлайн бўлади. Ярим соат давом этади.

Вақти ва куни бўйича тўлов қилганигиздан кейин келишиб оламиз.

Консультация неччи пул?

Аслида консультацияда берадиган нарсаларимни қиймати 500 минг сўмдан ошади.

Лекин бу ишни энди бошлаётганим, ва уни жуда яхши кўриб қиламан деганим учун хозир нархи 300 минг хам, 200 минг хам эмас...

Атиги 69 минг сўм❗️

Лекин бу нарх 5 та консультацияядан кейин ўзгаради. Шунинг учун улгуриб қолинг!

Консультацияга қатнашиш учун @dildoraclub_bot га "Нефертити" деб ёзинг.

Нима қилиш кераклигини ўша ерда айтаман.

Сизни яхши кўриб, косметологингиз Юсупова Дилдора 😘


Энди ажинларим доимий бўлади деб ўйлайсизми?

Кўзингиз остидаги қопчалар ва осилишларни хар куни кўришга кўникиб қолган бўлишингиз мумкин.

Юзингиз пастга осилиб боряпди, сиз эса бу билан хеч нарса қила олмаяпсиз.

Эхх, ёшлигим ўтиб кетяпди деб тушкунликка тушиб қоляпсизми?

Қизларжонлар, тушкунликка тушманг!

Мен вазиятни чуқур ўрганиб чиққанман. Бундай холатлар, ажинларни пайдо бўлиши — юз мушаклари ишидаги бузилишлар.

Тўғрироқ қилиб айтсам, уларни нотўғри харакатлантириш. Лекин умуман олганда, мушакларни ишлатмай қўйишни иложи йўқ.

Чунки куласиз, асабийлашасиз.

Оддий мисол:

— Овқатни бир томонда чайнайсиз, оқибатда жағ суяги бир томонга қийшайиб қолади, билинар билинмас холатда.

— Овқатни тил ва томоқ мушаклари билан эмас, ёноқлар билан ютасиз, ана сизга юз осилиши, брылилар пайдо бўлди.

Хулоса қилиб айтсам, ажинлар бу нотўғри харакатлар, кўникмаларнинг оқибатлари.

Тўғри харакатларни ўрганиб, мушакларга ёрдам бериб юзингиз осилиши, кўз атрофидаги ажинларни тўғрилаш мумкин.

Чунки мен 100 лаб аёлларга ўзим ишлаб чиққан машқлар билан ёрдам бериб келяпман.

Бирданига хаммаси билан ишлашни бошлашингиз хам мумкин. Лекин сизга бошқача таклиф бераман.

Агар сизга кўпроқ кўз атрофи ажинларини йўқотиш мухимроқ бўлса, @dildoraclub_bot га "Ажинлар" деб ёзинг.

Бу ажинларни йўқотишга ёрдам берадиган машқлар тўпламини бераман. Нархи 57 минг сўм. Бир марта тўлайсиз, машқлар доимийга очилади.

Агар сизга юз осилишини йўқотиш мухимроқ бўлса, @dildoraclub_bot га "Осилиш" деб ёзинг. Бу машқлар тўплами нархи хам 57 минг сўм. Уларни хам тўловдан кейин доимийга оласиз.

Хуллас, ажинлар, юз осилиши бу сиз билан доимий юрадиган холатлар эмас. Улар билан хайирлашиб, юзингиз ёшлигини қайтара олишингиз мумкин.

Кўп нраса ўзингизни қўлингизда. Қунд қилиб харакат қилсангиз бўлгани.

Хаммага саломатлик ва чиройли бўлишни тилаб қоламан деб, косметологигиз Дилдора Юсупова 😘

https://t.me/dildorakosmetologclub
https://t.me/dildorakosmetologclub
https://t.me/dildorakosmetologclub


Қуёш дўстми ёки душманми?

Қуёш бўлмаса Ер куррасида хаёт бўлмаслиги аниқ. Лекин бир нечта жихатлар бор...

Ёшликда бу нарса унчалик билинмайди. Теримиз, организм ўзи хал қилиб кетаверади минусларни.

Ёш ўтган сари эса қуёшни терига агрессив таъсири борган сари кучли сезилади.

Қуёшнинг бундай "душманлигидан" аллақачон химоя ишлаб чиқилган. Нима қилиш керак химояланиш учун?

СПФ - кремларни унутманг. Бу турдаги воситалар теримизни вақтдан аввал қариб кетмаслигини таъминлашда, пигмент доғларини пайдо бўлмаслигида ва саратон касаллигини олдини олишда зарурдир.

Шахарлар худудида СПФ-и 30 дан юқори бўлган кремлардан фойдаланиш мумкин.

Денгизга дам олгани борганингизда еки қуёш интенсив бўлган бизнинг ўлкамиз каби худудларда СПФ-и 50 дан ортиқ бўлган воситалардан фойдаланиш ўринли бўлади.

Унутманг, кремнинг таъсири 2 соат давом этади. Бу муддатдан сўнг крем яна суртилиши керак (ёки қуёшдан эхтиёт бўлиш керак☝️☝️☝️).

Аммо қуёш бу терини қаритадиган омиллардан бири холос.

Хар куни жилмаясиз, қовоқ уясиз, ўйланиб қолганингизда пешона тириштирасиз.

Буларни қандайдир крем билан тўхтатиш имконингиз йўқ, тўғрими?

Оқибатда кўз атрофида ёшингизни борган сари билинтириб қўядиган ана шу ажинчалар пайдо бўляпди.

Уларни камайтириш, текисслашга хизмат қиладиган машқлар комплекси бор менда. Именно шу ажинларни йўқотиш учун ишлаб чиққанман.

Куни 15 - 20 минут вақт, озгина харакат ва бир неча хафтада ажойиб натижаларни кузатасиз.

Бу омпексдан фойдаланиш учун @dildoraclub_bot га "Ажинлар" деб ёзинг.

Комплекс нархи 57 минг сўм.

Қуёшдан ташқари ўзимиз хам юимизни қаритамиз, афсуски, шундай.

Юқоридаги таклифимда ечимни бердим.

Соғлом ва гўзал бўлинг деб, t.me/dildorakosmetologclub


Коллаген ва витамин "С" дўстлиги

Хозир коллаген ичиш трендда, тўғрими? Ичишга ичяпсизку, лекин уни танада ўзлашиши ва айнан терингизга етиб бориши хақида ўйланганмисиз?

Бугунги постда мана шуни гаплашамиз.

Коллаген табиий кўринишда қаерда топилади?

Гўшт, суяк ва пайларда коллген жуда кўп. Албатта желатин ўзида кўп коллаген сақлайди. Балиқлар, турли денгиз махсулотларида хам анча миқдорда коллаген мавжуд.

Яна коллагенни хайвонлар ошқозонида, ичакларида хам топсак бўлади. Турли хил калла гўштлар, хасиплар эсингизга тушдими? 😉

Шу нарсаларни есак, ёки улардан тайёрланган қўшимчаларни ичсак бўлдими, теримизни таранг бўлиши учун шулар етарлими?

Шошилманг, хаммаси бунчалик оддий эмас.

Танамиз шундай тузилганки, кирган нарсаларни парчалаб, ўзлаштириладиган холатга келтириш керак. Буни илмий тилда синтез деймиз.

Бу жараёнда танамизга энг зўр ёрдамчи бу витамин "С" бўлади. Ха, ўша иммунитет учун ўта зарур бўлган, хамма яхши биладиган витамин.

Цитрус мевалар, киви, брокколи ва исмалоқни истеъмол қилиб, бу витаминни танамизга таъминлашимиз мумкин.

Шу ерда маълумот — оддий қизил булғор қалампирида бу витамин цитрус меваларга қараганда деярли 3 баробар кўпроқ.

Юқоридаги махсулотларни етарли миқдорда истеъмол қилиб, витамин С га бойимиз, иммунитетни кўтарамиз ва теримиз учун зарур бўлган коллагенни синтез қила оламиз.

Вой рахмат Дилдора опа дейишга шошилманг 🤔.

Чунки синтез қилинган коллаген тўғридан тўғри терига зувв этиб етиб бормайди.

Уни танамиз барча керакли жойларга етказади. Пайлар, суяклар, ички органларимиз ва хоказо.

Сиз нима деб ўйлаган эдингиз? Коллаген ичсам бўлди, ичимга кирса ўзи жойини топиб олади деганмидингиз?

Шундай ўйлаган бўлсангиз, адашасиз. Сизларга мана шу хақиқатни очишим керак. Чунки кўпчилик одамларни чалғитмоқда хозир. Коллаген ичсанг бўлди, тери таранг бўлади деб.

Лекин битта зўр йўли бор.

Мисол учун, кўз атрофи терингизни таранг қилмоқчисиз. Коллаген ичяпсиз, витамин С ни хам етарли беряпсиз организмга.

Ана шу вақтда махсус машқларни бажариб, кўз атрофи зонасида терингизда қон айланишини яхшиланг.

Мана шундай қилсангиз, қондаги коллагенни керакли жойга етказишга ёрдам берган бўласиз. Кўз атрофингиз зонасига.

Билиб билмай хар хил машқларни бажариб, терингизга зарар етказиб қўйшингиз мумкин асалим.

Қош қўяман деб, кўзни чиқариб қўймаслик учун сизлар учун махсус ишлаб чиққан машқларимга эътиборингизни қаратинг.

Бу машқлар ёрдамида кўз атрофи терингизни тортиб, осилишларни йўқотишингиз мумкин. Устига устак, коллагенни керакли жойга етказиб, натижани яна хам яхшилай оласиз.

Бунинг учун @dildoraclub_bot га "Ажинлар" деб ёзинг.

Машқлар нархи атиги 57 минг сўм. Эртага терингизга минус қилиб қўймаслик учун, професссионал машқларни олинг асалим.

Эртага "эххх" деганнинг кирраси эмас 57 минг, тўғрими?

Сизга фойдали маслахатларимни аямасдан, косметологингиз Дилдора Юсупова 😘

Яхшиликда кўришгунча деб, @dildorakosmetologclub


Хаммага салом, яхшимисизлар?

Бу муаммо қанчалик тарқалган бўлса, у хақида шунчалик кўп гапирилган. Америка очаман деб айтмайман, аммо...

Юзда нормадан ортиқ ёғ ажралиши кўпчиликка теккан холат, проблемача. Аёллар, қизлар орасида, интернетда бу муаммони ва оқибатларини хал қилиш бўйича жуда кўп афсоналар ва очиқчасига зарар етказадиган маслахатлар кенг тарқалган. Чет элдан келаётган турли хил «мўъжизавий» воситаларни айтмайсизми🙃.

Ишим, фаолиятим билан аёл қизларга фойдали ва безарар нарсаларни бериб, муолажаларни қилиб ёрдам беришга интиламан. 20 йилдан кўп ишласангиз, одамлар орасида қандай ном орттиришингизга, эртага оқибат нима бўлишини ўйлаш кераклигига қаттиқ қарай бошлар экансиз.

Лекин хаммага ёрдам беришни имкони чекланган. Кимдир Тошкентда эмас, кимгадир ёрдам қилишга оддий вақтим етмайди.

Шундай бўлсада, кўпчиликка фойда бўлсин деб ёғли, муаммоли юзда кўп рўй берадиган, шу муаммо билан бирга яшайдиган холатларни, тешикчалар кенгайиши, юз хиралашиши, қора нуқталар пайдо бўлиши деган муамммо ва унинг оқибатларини даволайдиган муолажани уй шароитида қилишни ўргатиб келаман.

Тўғрироқ қилиб айтсам, шу муолажани уй шароитида косметолог даражасида амалга оширишни ўргатадиган онлайн дарсларим бор.

Мабодо сизда шундай муаммо бўлиб, турли хил нарсаларни қилиб кўриб хали хам муаммодан қийналиб келаётган бўлсангиз, пастдаги ботга «юз тозалови дарсини оламан» деб ёзинг. Нархини ўзгартирганимиз йўқ, ўша чегирма нархида олишингиз мумкин.

Оладиган бўлсангиз, совғага бериладиган дарсларни хам сўранг, қўшиб берамиз.

Кўпчилик олиб уйда ўзларига шу муолажани қилишди, группада хам бор бу қизлар. Бошқа давлатларда туриб хам олиб, ўзлари қилиб шу муолажани, зўр натижа олган шогирдларим хам бор.

Айтганча, бу муолажани уйда қилиш учун косметолог бўлиш шарт эмас. Жуда хам оддий қилиб тушунтирилган.

Даволанишим керак десангиз, @dildoraclub_bot га юқорида айтилган гапни ёзинг.


Захарланган юз териси

Қанча қанча хасталиклар захарланишга боғлиқ. Бу кимдир захар бериб қўйиши хақида эмас. Хаёт давомида ўзимизни ўзимиз захарлашимиз хақида.

Ва бу юзингиз кўринишга таъсир қилиши тўғрисида.

Бугунги постда гликация хақида гаплашамиз. Бу танада оқсил моддалари қанд моддаси билан бирикишига айтилади.


Бу жараёнда оқсил ва қанд моддалари (глюкоза мисол учун) ортга қайтариб бўлмайдиган холатда кимёвий бирикишига айтилади.

Бу холат турли сурункали касаллакларга, жумладан тери қаришига ўз хиссасини қўшади.

Асосий сабаби — бу захарли модда терида, бутун танада асталик билан тўпланиб бориши.

Сир эмас, кўпчилигимиз тўғри овқатланмаймиз. Рационимизда углеводлар, яъни қандлар миқдори кўпроқ.
Нон, шакар, картошка ва хоказолар шулар жумласидан.

Буни ёнига кўпроқ овқатларимизни қизиган ёғда қовуриб пиширамиз. Бу хам овқатимизда шундай бирикмалар хосил бўлишига олиб келади.

Қондаги қанднинг нормадан ортиқ даражаси хам мана шундай бирикмалар кўпайишига олиб келади. Буни ёнига кам харакат қилишимиз қўшилади.

Юқорида айтган факторларни санасак, овқатингиз, углеводларни кўпроқ истеъмол қилишингиз, кам харакат — хаммаси қўшилиб, танамизда мана шундай моддалар тўпланиб, танамизни, хоссатан теримизни захарлайди.

Бу эса терини таранг қилиб турадиган моддалар, коллаген, эластинларни бузилишига олиб келади.

Қарабсизки, юзингизда бу жараён терини қуруқлашиши, ажинлар кўпайши бўлиб акс этади.

Нима қилиш мумкин?

Албатта овқатланиш маданиятимизни ўзгартириш керак, тўғри овқатланиш керак. Бу юқорида айтилган нарсаларни олидини олишга хизмат қилади.

Мен эса сизга яна бир йўлини айтаман.

Танамизда қон айланиши деган хусусият бор. Қон озуқа етказиш билан бирга захарларни олиб чиқиб кетишга хам хизмат қилади.

Шундай экан, терингизда қон айланишини кучайтириб, бу холатни бартараф қила оласиз.

Шундай экан, юзиниздаги, айнан кўз атрофидаги ажинларни йўқотаман, камайтираман десангиз, кўз атрофи ажинларини камайтиришга ёрдам берадиган машқлар комплексимга эътиборингизни қаратинг.

Бу махсус машқлар ёрдамида кўзингиз атрофидаги мушакларни фаоллаштириб, ботокс уколлар берадиган натижага бемалол эриша оласиз.

Бунинг учун машқларни кунига икки маротаба 10 - 15 дақиқадан бажарсангиз бўлди. Буни рекламалар вақтида хам қила оласиз, телевизор кўраётган пайтингизда.

Бу машқларни ўзимда, қолаверса юзлаб пациенткаларимда қўллаб, зўр натижалар гувохи бўлиб келяпман.

Агар машқлар мажмуасидан фойдаланаман десангиз, @dildoraclub_bot га "Ажинлар" деб ёзинг.

Бу машқлар тўплами нархи турли хил уколлару муолажалардан бир неча баробар арзон. Нархи атиги 57 минг сўм.

Устига устак, бир марта тўлов қиласиз, дарслар доимийга ўзингизга қолади.

Чиройингизни қайтариш вақти келди, гўзалларим.

Косметологингиз Дилдора Юсупова 😘

Сизга хизмат кўрсатишда давом этиб, @dildorakosmetologclub


Хаммага салом, доимий ўқувчиларим ва янги мехмонларга хам!

Анча вақтдан буён шу блог ва группа воситасида косметологияга доир маслахатларни эхтиёжи бор одамларга етказиб келяпмиз.

Анча онлайн ўқитувларни ташкил қилинди. Бир нечта мавзуларда вебинарлар ўтказдик, шу билан бирга мухлисларимизга юз терилари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечиш учун хизмат қиладиган даволовчи, парваришловчи воситаларни рецептларини хам бериб келяпмиз.

Косметик совун рецепти, болтушка, молочко, соч парваришига хизмат қиладиган воситалар рецептлари шулар жумласидан.

Бу рецептларимиздан ОНЛАЙН равишда, яъни интернет орқали бир неча юзлаб одамлар фойдаланди ва фойдаланиб келмоқда.

Шу давр ичида мижозларимиз ўзлари хам кутмаган, йиллар давомида қутула олмаётган муамоллари бўйича лол қолдирадиган натижаларга эришишди.

Бу натижаларни, мижозларимиз жўнатмаларини алохида каналга жойлаганмиз. Кўраман десангиз, манзили бу👉 https://t.me/kosmetolog_natija_edu.

Хурматли ўқувчиларимиз. Сизларни ўқитувларимизда қатнашиш, тақдим этилган нарсалардан фойдаланиш қизиқтирса, @dildoraclub_bot га мурожаат қилишларингиз мумкин.

Сизга хизмат кўрсатишда давом этиб, @dildorakosmetologclub


Нимага косметолог бўла туриб, ўзимга ўзим қарши чиқяпман?

Дилдора опа косметолог бўлсалар, нима сабабдан косметологик муолажаларини ёзмайди, реклама қилмайди деган савол чиқиши табиий.

25 йил тажрибам давомида санасам, 20 мингдан ошиқ мижозларга хизмат кўрсатибман.

Келган пациенткалар орасида хар хилларини кўраверар экансиз. Ёшлари ва анча улғайганлари, холати енгил ва мураккаблари, имкониятлари борлари ва йўқлари.

Келадиган қанчадан қанча оаёллар керакли муолажаларни олишмайди.

Доим хам олмасликларига маблағ масаласи хал қилмайди. Лекин бундайлар хам йўқ эмас.

Ўзимни хунаримни, касбимни жуда яхши кўраман. Ва аёлларга қандай натижа беришини биламан.

Эффект беришига хам ишонаман, бўлмаса бу ишни қилмаган бўлар эдим. Эффектини биринчи ўзимда синайман, кейин бошқаларга таклиф қиламан.

Ўзим шифо топганим учун хам бу ишимни севаман.

Лекин юқорида айтганимдай, хамма хам фойдалана олмайди муолажалардан, эффект берадиган нарсалардан.

Кимнидир юзига тўғри келмайди, кимдир оддийгина айтсам, қўрқади.

Ха, қўрқади. Муолажалар зарбидан, тикланиш даври узоқлигидан, анча муддат ишидан қолиб кетиши мумкинлигидан.

Кимгадир эса пули тўғри келмайди. Йўқ, бир марта тўлов қилиб муолажа олишга имконияти бор.

Лекин кетма кет кунлар давомида келиш, яна бир неча ойдан кейин қайта яна ўшанча муолажалар олиш.

Санаб ўтган нарсаларим аёлларни муолажаларни олишдан тўсиб туради. Лекин чиройли бўлишни хамма хохлайди, тўғрими асалим?

Мен хам сизга ёрдам беришни жуда хохлайман.

Шунинг учун изланиб изланиб, муолажаларсиз, хамёнбоп ва уйда бемалол қилишингиз мумкин бўлган машқлар мажмуасини ишлаб чиқдим.

Энг биринчи ўринда кўз атрофи ажинларига машқларни бердим. 10 кун деганда машқларни олганлар натижаларини кўришни бошлади.

Лекин яхши натижа бўлиши учун машқларни доимий бажариш керак.

Шунинг учун 2 та нарса қилдим:

1. Кўз атрофи ажинларини йўқотишга ёрдам берадиган машқлар нархи кўпчиликка тўғри келади. Атиги 47 минг сўм.

2. Бир маротаба тўлов қиласиз, доимий фойдаланасиз. Кунига 2 маротаба 10 - 15 дақиқадан бажарсангиз етади.

Бу кўз атрофи ажинларини камайтираман деганлар учун таклиф.

Муолажаларни хохламайсиз, пули тўғри келмайди ва хоказо. Табиий ва безарар йўли.

Кўз атрофи ажинларини камайтиришга машқларни оламан десангиз, @dildoraclub_bot га "Ажинлар" деб ёзинг.

Кутганингиздан аъло натижалар оласиз инша Аллоҳ. Албатта доимий бажарсангиз 😊

Табиий ва безарар услублар тарафдори, косметологингиз Дилдора Юсупова 😘

@dildorakosmetologclub


Катталарнинг 68% - ида бўйин умуртқа поғоналарида бузилишлар бор

Яъни, бўйин умуртқа поғоналари орасидаги ёстиқчалар емирилишига дуч келишган. Агар сизда бу нарса хозир бўлмаса, катта эхтимол билан бунга дуч келасиз.

Нимага дейсизми?

Замон ривожланиши билан бизга смартфонлар, ноутбуклар деган нарсалар кириб келди. Устига устак кўп ишларимизни пастга қараб ўтириб бажарамиз.

Уйқуга тўйган бўлсангиз хам, эрталаб кўзгуга қараганингизда юзингиз ёмон ухлаган одамникига ўхшаб қолганми?

Кам сув ичгандирман, кремимни камроқ суртибман деб хар хил нарсаларни ўйлай бошлайсиз. Лекин аслида муаммо умуман сиз ўйламаган жойда яширинган.

"Яна битта рилсни кўрай" деб ўтирганингизда юзингиз териси ўта керакли қон айланишидан ва озуқалардан махрум бўлади.

Оқибатда юз терингиз хира, кўз тагида қорайишлар, қопчалар пайдо бўлиши ва хоказо.

Ха, буларнинг асосий сабаби нотўғри осанка, яъни белни, бўйинни нотўғри тутиш оқибати❗️

Букчайиб ўтирибсизда, юзингиз териси етишмовчиликдан азият чекябди. Оқибатда отёклар, тери таранглиги йўқолиши, тез қариш.

Энг ачинарли нарса — уход учун сарфлайдиган пулларизни бехудага кетиши.

Лекин албатта бунинг устида бош қотириб, кремлар, муолажалар хал қилиб бера олмайдиган муаммоларга ечим топиб қўйганман.

Бу осанкани тўғрилашга кўмаклашдиган машқлар комплекси.

Уларни бажариб, юзингиздаги жами ажинлар, бўйиндаги ажинлар, вдовий горбик, яъни уни холка деймиз, ва яна кўплаб холатларни тузата оласиз.

Нима, қандай ва хоказоларни биламан десангиз, шу постга реакцияларни кўпайтиринг 👍🔥❤️.

Янгиликни айтишим сизларга боғлиқ Азизларим!

Доимо изланишдаги косметологингиз Дилдора Юсупова 😘

Қани 50 та реакция йиға оламизми қизларжонлар?

@dildorakosmetologclub


Осанка, яъни бўйин ва белни тўғри тутиш ёки тутмаслик ва юзда ажинлар хосил бўлиши ўртасида алоқа борлиги ёки йўқлиги хақида биласизми?
So‘rovnoma
  •   Ха, алоқа борлигини биламан
  •   Билмас эканман
  •   Бундай алоқа йўқ, ажинлар пайдо бўлиши унга боғлиқ эмас
  •   Бу менга қизиқ бўлди, ёритиб беринг
188 ta ovoz


Нима сабабдан бақбақани йўқотиш мураккаб?

Чунки бақбақа пайдо бўлишини бир нечта сабаблари бўлиб, хаммаси хам ёғ тўпланиши эмас.

Яъни, бақбақа пастдаги холатлар сабаб пайдо бўлади:

1. Томоқ ости терини тортиб турадиган мушакларнинг бўшаб кетиши.

2. Ёғ йиғилиши, бутун танада ортиқча вазн пайдо бўлиши фонида, оқибатида.

3. Терини табиий қариши оқибатида.

4. Генетик сабаблар. Камроқ учрайди, лекин бўлади. Яъни бақбақа пайдо бўлишида юқоридаги 3 та сабаб кузатилмаса хам рўй берадиган холат.

Хозирги кунда бу осилиб турган "иккинчи иякни", второй подбородокни кичрайтиришни йўллари қандай?

1. Липолитик уколлар.

Бу уколлар воситасида тери остидаги ёғларни самарали йўқотиш мумкин. Маълум вақт ўтгандан сўнг бақбақани қайтиш эхтимоли катта.

Чунки ёғларни пайдо бўлишига олиб келадиган хаёт тарзи кўп холатарда ўзгартирилмайди. Пархез қилмайсиз, тўғри овқатланмайсиз.

Нархи катта, 50 доллардан 100 долларгача. Жами 1 йилда, холатни ушлаб тураман десангиз, 1000 долларга яқин маблағ сарфлайсиз.

2. Хирургик аралашув, пластик амалиёт.

Гарчи бу услуб, узоқ муддатли натижани таъминлаши мумкин бўлсада, хаммага хам тўғри келмаслиги мумкин.

Чунки операция айнан сизга тўғри келмаслиги, акс таъсир бериши эхтимоли бор.

Устига устак липолитик уколларга қараганда, нархи баландроқ. Бир неча баробар хам бўлиши мумкин.

3. Албатта, кўпчилик ўйлаши мумкин бўлган пархез, диета.

Диета қилинса, умуман танадаги ортиқча вазн ва ёғлар кетиши оқбатида бақбақа кетиши мумкин, лекин ортиқча вазн оқибатида пайдо бўлган бўлса. Акс холда таъсири бўлмайди.

Пархез натижаларини ушлаб туриш хам бор, буни хам унутманг.

Лекин кўпчиликка тўғри келадиган услуб бор. Хам табиий, яъни зарари йўқ. Ва хамёнбоп.

Вазнни пасайтириш билан бирга амалга ошрисангиз, эффекти зўр бўлади. Агар бақбақа вазнга боғлиқ бўлса.

Липолитик уколларни хар 3 ёки 6 ойда қайта олиб турмасангиз, бақбақа қайтади.

Операцияни хамма хам қилдирмайди, қўрқув бор, ўзига яраша каттагина сарф.

Шунинг учун, чиройлиларим, диққатингизни косметолог тажрибадан келиб чиқиб тайёрлаган махсус машқларимга қаратинг.

Бу машқларни энг фойдали томонлари:

— Кўп вақт олмайди, хар куни 2 марта 10 - 15 дақиқадан вақт ажратсангиз бўлгани. Сериал орасида реклама пайти хам бўлаверади.

— Доимий бажариб борсангиз, бақбақа камайиб бораверади, яъни қайтиб келишини олдини олиб юрасиз доим.

— Бир марта чўнтакбоп нархда оласиз, ва доимо фойдаланасиз.

Бу машқлар бақбақа пайдо бўлишини асосий сабаби — мушаклар бўшаб қолгани хисобига рўй берган тери осилишини йўқотишга ишлайди.

"Бақбақани кетказиш дарслари" юз учун гимнастика машқларимдан фойдаланаман десангиз, @dildoraclub_bot га "БАҚБАҚА" деб ёзинг.

Нархи 97 минг сўм.1 та липолитик укол нархидан камида 5 баробар арзон.

10 кун деганда бақбақангиз кичраётганини сеза бошлайсиз. Мунтазам бажариб борсангиз албатта.

Фойдали бўлсин деб, косметологингиз Дилдора Юсупова 😍

@dildorakosmetologclub


Кўз атрофи, қовоқларга машқларни 10 кун бажариш натижаси.

1 маҳал бажарилган да. Аслида 2 махал бажаришни тавсия қиламан.

Тасаввур қилинг, кунига 2 марта қилинса қандай натижа бўлишини 🤩

@dildorakosmetologclub


Юзимга олаётган муолажам зарар етказди!

Косметолог одамдан бундай гап эшитиш сизлар учун шок бўлиши мумкин, лекин аниқ бўлган нарсани айтиб бермоқчиман.

Хуллас, юзимга муолажа олаётган эдим, лазер. Вақти вақти муолажа олиб турмасак бўлмайди, тўғрими? 😉

Ёш ўтябди, бўлмади деганда эрларимиздан ёшроқ кўриниб туришимиз керакку 😅

Муолажа олаётган вақтимда телефонда сухбатлашаётган эдим. Олаётган лазерим телефонга тушиб қолдими билмадим, бирданига алоқа узилиб қолди.

Телефон хам ўчиб қолди.

Устага олиб бордим. Куйиб қолибди. Яхшигина пулга тузаттиришимга тўғри келди.

Нима демоқчиман?

Юзингиз териси холатини яхшилаш учун турли хил услублар бор. Ўшалардан бири муолажалар.

Лекин муолажаларни олмайдиган одамлар бор. уларни олдида шунчаки қўрқув бор. Хақиқатдан хам, юқорида айтган ўзимни холатимни олайлик.

Аппаратлар нотўғри ва ноўрин ишлатилса, ёқимсиз ва ачинарли оқибатларга олиб келади.

Муолажадан хайиқиб турадиган опа сингилларим, сизни бундай шубхаларингиз ўринли. Чунки хозирги кунда мутахассисман деб муолажа қилаётган хамма хам хақиқий мутахассис эмас.

Энди нима деймиз? Пул қилиш устун бўлса, кўп нарсалардан воз кечиб юборадиган одамлар йўқ эмас.

Мени муолажамга келинг, зўр қилиб қўяман десам хам кела олмайдиганлар, келишни истамайдиганлар бор.

Лекин сиз хам чиройли бўлиб, камида эрингиздан ёшроқ кўринишга хаққингиз бор. Атрофдаги аёлларни кўзларини куйдириб.

Хали хам сизга таклифим ўз кучида — атиги 47 минг сўмга пастда ёзилган машқлар бўйича дарсларни бирортасини олишингиз мумкин.

1. "Кўз атрофи ажинларини йўқотиш машқлари".

Олганларда натижалар зўр, 10 кун деганда қовоқлар чёткий тортиляпди. Мунтазам бажарсангиз бўлгани. Пастда отзыв қўяман.

Бу машқларни олиш учун @dildoraclub_bot га "АЖИНЛАР" деб ёзинг.

2. "Брылиларни тортиш дарси".

Бу дарсни жуда кўп опа сингилларим бажариб, 10 кунда юзлари осилишини сезиларли камайтиришган.

Бу машқларни олиш учун @dildoraclub_bot га "Осилиш" деб ёзинг.

Энг асосий гапни айтаман.

Муолажалар олмайдиган, хар хил сабабларга кўра косметологга бора олмайдиган, табиий йўллар излайдиган опа сингилларим:

бу машқларни асосий жихати — улар тўғри ўргатилиб, тўғри бажарилса, саломатликка мутлақо зарари йўқ.

Вақтни бой берманг. Хозир юзингиз билан шуғулланишни айни вақти.

Вақт ўтар экан, хеч нарса қилмасангиз, ўз ўзидан холат яхшиланиб қолмайди.

Безарар ва самарали имкониятларни сизга илиниб, косметологингиз Дилдора Юсупова 😘

@dildorakosmetologclub


Агар юзимиз гапиришни билганда...

Кўз атрофи ажинлариз 1 дақиқага тилга кирди деб тасаввур қилинг. Улар сизга нима деган бўлишар эди? Келинг шуни кўриб чиқамиз.

Биринчи ўринда улар хикмат билан уйқусиз кечалар, чексиз табассумлар, хурсандчилик ва хафагарчилик кўз ёшлари хақида айтиб берган бўлишар эди.

Кўз атрофидаги хар бир ажин — бу шунчаки вақт юзингизда қолдирган излар эмас, балки хаётда босиб ўтган йўлларингиз ифодасидир.

Лекин улардан келажак хақида сўрасангиз, нима бўлар эди?

"Биласизми, Азизим, агар бизларни билинмайдиган қилиб қўйсангиз, хеч хам норози бўлмаймиз", - деб, кўзларини қисиб қўйган бўлишар эди.

Агар улар менинг таклифимни қадрини билишганда, нихоятда хурсанд бўлар эдилар.

Чунки кўз атрофи ажинларини камайтиришга ёрдам берадиган машқларим мехр ва нозиклик билан уларни сезилмайдиган қилиб қўйишга ёрдам беради.

Ва улар бундан бехад хурсанд бўлар эдилар.

Бу машқлар сизга қандай ёрдам бериши мумкин?

Улар кўз атрофи мушакларини кучайтиради, ишлашини яхшилайди. Қон айланишини яхшилаб, модда алмашинувини кучайтиради.

Натижада кўз атрофидаги терингиз текислиги ва таранглиги қайтади.

Ажинларингиз парвариш учун сиздан миннатдор бўлиб, ёшингизни билинтирмай қоладиган бўлиб боради, кўзларингиз эса порлай бошлайди.

Унутманг, машқлар шунчаки бир харакат эмас. Бу терингиз билан мулоқот бўлиб, сизга содиқлик билан хизмат қилаётганига билдирган миннатдорчилигингиз бўлади.

Агар кўз атрофи ажинларингиз гапиришни билишганида, "Азизим, биз ўзгаришга тайёрмиз, бирга бирга мана шу ўзгаришларга қадам босайлик ", - деб эхтимол айтишган бўлар эдилар.

Шундай экан, азиз опа сингилларим, кўз атрофи ажинларингизни камайтиришда ажойиб самара берадиган "Кўз атрофи ажинлари машқлари" дарсларимни олиб, терингизга хизматлари учун миннатдорчилигизи билдиринг.

Шунча хизматлари учун атиги 47 минг сўм тўлов қилиб, уларга ўз муносабатингизни билдириш зўрку, тўғрими?

Кўз атрофи ажинлари холатини яхшилашга хизмат қиладиган дарсларни олиш учун @dildoraclub_bot га "АЖИНЛАР" деб ёзинг.

Терингиз холатини яхшилаш хизматидаги косметологингиз Дилдора Юсупова 😘

@dildorakosmetologclub


Сериаллар кўриб ажинларни йўқотишни хохлайсизми?

Бу постимда сиз билан бир лайфхакни бўлишмоқчиман. Хохлаймизми ёки йўқми, хаммамизни хам қандайдир бир кўникмамиз бор.

Бу кўникма фойда келтирмасада, лекин кўнгил бўшлик қилиб, ундан воз кеча олмаймиз.

Кимдадир бу нарса ширинлик, кимдадир эса сериаллар. Лекин бу фойда келтирмайдиган ишни аслида фойдангизга буриб олишингиз мумкин.

Сериални айтяпман.

Бу учун сериални телевизорда кўриш керак, бошқа жойда эмас. Тушунтириб бераман.

Сериал бошланишида ёнизга кўзгу қўйиб оласиз. Орада нима бўлади? Тўғри, реклама.

Қайсидир сериалларда рекламага узилишлар 5 дақиқадан хам бўлади. Реклама бошланди деганда юз учун машқларни бажаришни одат қилиб олинг.

Мисол учун бақбақани йўқотиш машқига кунига 15 - 20 дақиқа мунтазам равишда ишлатиб, 10 кун деганда сезиларли даражада бақбагангиз бўлса, уни кичрайиб бораётганига гувох бўласиз.

Чунки бу машқлар ёрдамида керакли мушакларни ишлатиб, уларни бўшаштиришга, яъни қотиб қолган жойини бўшатишга эришасиз.

Керакли жойлардаги мушакларни эса тонусини кучайтириб, терини таранглаштиришингиз мумкин.

Бунинг учун атиги 3 - 4 та реклама паузаларида шу машқларни бажарасиз. Сериал бошланишини кутиб хам вақтни бекор ўтказиб юборамизку, тўғрими?

Хўп, сериал бор, реклама бўлади, кўзгу бор. Энг асосийси сиздан хохиш ва харакат бўлиши!

Хўп, бақбақангизни йўқотишни истайсизми? Устига устак сериаллар томоша қилишдан, рекламага кетадиган вақтдан унумли фойдаланиб?

Ундай бўлса сизга машқларни ТЎҒРИ бажарадиган инструкция керак.

Буни эса менга қўйиб беринг.

Бундай машқларни аллақачон ишлаб чиқиб, кўплаб аёлларда натижалар олганман.

10 кунда сериаллар кўриб, бақбақангизни сезиларли даражада кичрайтираман десангиз @dildoraclub_bot га "БАҚБАҚА" деб ёзинг.

Ёзишни унутибман — бақбақани йўқотишга ишлайдиган машқлар нархи 97 минг сўм.

Сериалларни бекордан бекор кўраверманг деб, косметологингиз Дилдора Юсупова 😉

@dildorakosmetologclub


Сочнинг кучи

Эътибор берганмисиз, чўкаётган одамни сочидан тортиб қутқариш тавсия қилинади. Бу шунчаки ўйлаб топилган нарса эмас.

Бир нечта керакли маълумотлар:

1. Сув ичида одамни қўлидан ёки бошқа жойидан ушлаб тртиш мураккаб, сирпаниб чиқиб кетиши мумкин.

Устига устак одам чўкаётганда паникага тушиб, қўлидан ушлаб сузаётган қутқарувчини чўктириб хам юбориши мумкин. Шунга сочлардан тортиш тавсия қиланди.

2. Сочларда ажойиб куч бор.

0.05 см, яъни ярим миллиметр қалинликдаги соч толаси 100 граммгача юкни кўтариши мумкин. Бу 10 та соч толаси 1 килограм юкни кўтара олади дегани.

200 мингта соч толасидан иборат соч ўрами 20 тонна юкни кўтара олади деган фикрлар бор! Соч инсон танасидаги энг қаттиқ ва мустахкам материал хисобланади.

Лекин аксар аёлларимизга бу фикрни айтсангиз, ишонишмайди.

Чунки сизда хам кўпчиликда учрайдиган холатлар бўлиши мумкин.

Соч тўкилиб кетади, ўта синувчан, яхши ўсмайди, сочлар гуллаб кетади. 😱

Сабабларига тўхталмайман хозир. Бунга хаёт тарзи, овқатланиш, асаб холатларини алоқаси бор албатта.

Уларни йўқотишга, изига туширишга анча вақт керак.

Мен эса сизга 🫥🥸⭐ 🥺🥳🫥🙃🙏🥳 берадиган нарса таклиф қиламан.

Анча вақт аввал обуначиларимга сочларни тўғри парвариш қилиш бўйича мастер класс қилиб берган эдим.

Мастер классда анча нарса берган эдим:

97 минг сўм

Мастер класс ичида нималар берилган:

✅ "Қуруқ, сийрак, синувчан сочлар учун озиқланитрувчи ниқоб" видеорецепти;

✅"Синувчан, жонсиз, тез гулловчи сочлар учун ювилмайдиган СПРЕЙ" видеорецепти;

✅"Сочлар тинмай тўкилишига қарши витаминли ниқоб" видеорецептлари ва уй шароитида тайёрланадиган;

✅"Барча сочларга мос келадиган табиий шампунь" видеорецептларини берган эдим.

Жуда кўп фойдали маслахатлардан ташқари.

Бу хавола бўйича ўтиб бир қатнашчини олган натижаси бўйича фикрини эшитишингиз мумкин 👇

https://t.me/kosmetolog_natija_edu/47

Бу маълумотларни бундай шаклда битта жойда йиғилганини топа олмайсиз

Аллоҳнинг изни билан, мастер класс материалларидан фойдаланиб, сочларингизни шу пост бошида айтилган даражада яхшилаб олишингиз мумкин.

Бунинг учун @dildoraclub_bot га "СОЧЛАР" деб ёзинг.

Мастер класс доимига ўзингизга қолади. Тўлови эса битта яхшироқ шампунь нархида. Атиги 97 минг сўм.

Тўловни қилинг ва сочларингизни "типратикон" қилиб олинг деб, косметологингиз Дилдора Юсупова 👍

@dildorakosmetologclub


Бугун 5 та саволни кўриб чиқдик, фойдали бўлган бўлса, реакцияларни аяманглар, шунга қараб яна қайта уюштиришни ўйлаймиз!

Сизларга фейсфитнес машқлари ёрдамида қандай муаммоларни хал қилишни мана бу постларда ёзганмиз, битта битта кўриб чиқинг.

Фойдали бўлади 👇 (кўк рангда ёзилган ёзувни боссангиз, керакли постга ўтасиз)

— Кўз атрофи ажинларини йўқотиш хақида

— Брылиларни, яъни даханни икки тарафи пастга осилганини тортиш машқлари хақида

— Бақбақани 10 кунда сезиларли йўқотиш машқлари хақида

Сизни яхши кўрадиган косметологингиз Дилдора Юсупова 😘

@dildorakosmetologclub


Фейсфитнес машқлари қайси косметологик процедуларни ўрнини боса олади?
So‘rovnoma
  •   Ботокс уколларини
  •   Мезонитьлар қўйишни
  •   Бақбақага липолитик укол қилишни
  •   Хамма айтилганларни
181 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

686

obunachilar
Kanal statistikasi