ДИЛДАГИ ГАПЛАР


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!
Тижорий хамкорлик: @DILDAGIADMIN

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#танқид

Бола уйида кўрганини қилади. Болангиз бирор ёмон иш қилса, уни койишдан аввал ўзингизга назар солинг. Балки, айб ўзингиздадир...


Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


📣👩‍💼QIZLAR VA AYOLLAR UCHUN UYDAN CHIQMAY HARAKATINGIZGA QARAB 💰 100 - 500💰DOLLAR OYLIK OLISHNI XOXLAYSIZMI🟥

👸 Faqat ayol-qizlarimiz uchun!
🇹🇷 Ersag‘ Turkiya korporatsiyasi.
🎁 Hamma harid doimiy sovg‘ali
💸 Oylik naqd.
🛍 Shartli harid yo‘q
SOTUVSIZ staji ketadi
☀️ Hayriya ehson kunlari bor.
🏡 Uydan turib ishlash imkoniyati.
💰 Katta daromad olishni istasangiz, karyera qilish oson.
💵 Oylik 100$-dan 1000$ gacha.

❗️Ishlashni xohlaysizmi? Unda safimizga qo‘shiling!
https://t.me/ersag_soglomlik
https://t.me/ersag_soglomlik
https://t.me/ersag_soglomlik


Пул мақсад эмас, восита бўлса, кўп имкониятлар эшигини очади, машаққатларни озайтиради ҳамда соҳибига чин манфаат келтиради.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Саудиялик киши кўзи ожиз укасига уйидан масжидгача олиб борадиган махсус йўл қуриб берибди. Сизни тўғри йўлга – ҳам маънавий, ҳам моддий – бошлайдиган оғангиз борлиги улуғ неъматдир!

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Ким айбдор?

• Ризқим оз деб шикоят қилаётган бўлсангиз, гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Юрагингиз сиқилиб кетяптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.

• Хотинингиз билан келиша олмаяпсизми?
Фарзандларингиз куйдиряптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Одамлар билан муносабатингиз ёмонлашиб кетяптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.

“Аллоҳ сари йигирма бекат” китобидан.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Сизни тушунишмаса ёки нотўғри тушунишса, асло хафа бўлманг. Зарур бўлса, очиқроқ тушунтириб кўринг.

Чунки кўнгил, тушунча ва ҳиссиётлар ҳаммада ҳар хил бўлади. Ҳамма бир хил хатни ўқийди, бир хил гапни эшитади лекин муносабатлар турлича акс этади...

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Қалб қалбни севса, кўзлар айбларни кўрмайди.


Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Ҳаёт ўзи ғароиб. Унга ҳеч нарсасиз келамиз кейин ҳамма нарса учун жанг-жадал қиламиз, кейин эса ҳамма нарсани қолдириб яна ҳеч вақосиз кетамиз…

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Шундай!
Танглик ёриқларидан ҳам чечаклар ундириб қўядиган Рoббинг бор.
Хотиржам бўлавер!

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Бу дунёда қўшни ёмон бўлса, кўчиб қутиласиз. Хотин ёмон бўлса, қўйиб қутиласиз. Мошина ёмон бўлса, сотиб қутиласиз. Мол, қўй ёмон бўлса, сўйиб қутиласиз. Дўппи тор келса, туфли оёқни қисса, ечиб қутиласиз. Суҳбатдош ёмон бўлса, қочиб қутиласиз...
Фарзандингиз — дилбандингиз ёмон бўлса, қандай қутиласиз?!!

© Жалолиддин Иброҳим ҳафизаҳуллоҳ.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

29k 1 347 153

Бир киши Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳни ҳақоратлади. У киши: "Агар қиёмат бўлмаганда сенга жавоб қилардим", дедилар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Севганларимиз билан бирга бўлсак, энг оддий нарсалардан ҳам қувонaверамиз!..

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Фарзандларинг билан бирга ўтирмас экансан, у билан сендан бошқа бириси бирга ўтиради. Улар билан суҳбатлашмас экансан, сендан бошқаси ҳамсуҳбат бўлади. Улар билан дўстлашмас экансан, сендан бошқаси дўстлашади, яқин бўлади. Фарзандларинг суҳбатини истайдиган, бирга ўтиришни хоҳлайдиган, излаб қидирадиган кишиси Сен бўлгин. (Яъни, сенинг бефорқлигинг сабаб бўлиб, уларнинг қалбларини уларни бузувчи, фикрларини ўзгартирувчи ёки ёмонлик, гуноҳга ундовчи бошқа инсон эгаллаб олмасин).

Доктор Умар Абдулкафий.

©arabic uz

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Яхшилик қилиш учун имкон ёки фурсат кутиб ўтирилмайди. Хоҳиш бўлса, ҳар қадамда яхшилик имкони бор. Бир яхшилик учун ихлосга қараб ўн ҳасанадан етти юзгача берилади.

Расмда ёмғирли ҳавода ногирон кишини тезроқ манзилига етиб бориши учун араваси ортидан итариб ёрдам қилишяпти.

Яхшиям сиз борсиз, яхши одамлар!


Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Онанинг фарзанди учун қайғуриб, парваришлаши тарбияда кўпроқ самарали бўлса, отанинг шунчаки борлиги тарбиядир.

Эри вафот этган аёлнинг гапи.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


• Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!
• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.
• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...


Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Унутиш, кўникиш Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан экан. Бўлмаса, ғамдан ўлиб кетардик.

©️IkromSharif

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Ҳар қандай қозонч албатта бир бадал эвазига бўлади. Шундай экан, эришишингдан олдин тўлайдиган бадалингга назар сол.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


#ибрат

Бу дунёда ҳеч кимнинг ёрдамидан умид кутма. Барибир энг сўнггида ўзингдан бошқа ҳеч ким сенга ёрдам бера олмайди.

Ҳеч қачон бирор ишингни бировга ишониб бошлама. Ўзинг ҳаракат қил. Ўзинг кучайиб кет. Ўзинг кўтарил.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!


Қалб қорайса, инсон фақат ўзини ўйлайдиган худбин бўлиб қолади.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.