#tarbiya
Бизнинг юртимизда бола тарбияси билан кўпроқ оналар шуғуллангани учун бундай муаммога кўп ҳолатларда оналар учрайдилар. Болалар оналари гапларига эътибор бермасликлари, эшитмасликлари ёки шунчаки эшитиб ҳам оналари гапларига қулоқ солмасликлари мумкин. Бунинг сабаблари нима? Келинг шу борада ота-оналар қиладиган асосий хатолар ҳақида гаплашамиз.
✅Топшириқ берган ёки иш буюрган ота-она бола эътиборини тўла ўзига қаратмасликлари. Бола қанча ёш бўлса уни эътибор доираси шунчалар кичкина бўлади. Ҳаттоки катта ёшдаги болалар ҳам нима биландир машғул бўлган пайтларида гапларингизни эшитмаслиги мумкин. Шунинг учун фарзандингизга гапиришдан аввал унинг олдига келиб эътиборини тўла ўзингизга қаратиб кейин топшириқ беринг.
✅Жуда кўп топшириқларни бирданига айтиш ёки аниқ топшириқ бермаслик. Болалар бир неча қисмдан иборат топшириқларни ҳаммасини эслаб қолишлари қийин,бу ҳолатни шахсан ўсмир болаларда ҳам кузатганман. Айниқса ҳаёллари паришон фарзандингизга ишларни битта битта айтсангиз мақсадингизга осонроқ эришасиз. Масалан, “дарсларингни қил” дейиш ўрнига “математикадан дарсингни қил” дейиш маъқул. “ ошхонани йиғиштир” дейиш ўрнига “ стол устини арт” кейинроқ, “энди идишларни жойла” дейишингиз маъқул. Доимий вазифаларда бундай қилиш шарт бўлмай қолиши мумкин,лекин доимий бўлмаган топшириқни аниқ берганимиз маъқул.
✅Болани ўзи хулоса қилишини кутиб топшириқни “узоқдан олиб келиш”, ўтмишда бўлган воқеаларни эслаш. Кўп ҳолатларда фарзандларимиз хатосини очиқ айтиш ўрнига улардан хулоса қилиб ўзлари хатосини тушуниб етишларини кутамиз, ёки ўтмишда қилган айбини эслатиб уришамиз. Кўп ҳолатларда болалар хулоса қилишни билишмай, устига-устак асабийлашган ота-онасини кўрганида мияси тормозланади ва айтган гапингизни умуман тушунмаслиги мумкин. Демак, топшириқ аниқ бериши керак, узоқ “ тарбиявий соат”ни кейинроққа сурган маъқул.
✅Ота-онанинг фақат гапириш билан чекланиши. “Дарсингни қил” деган она кейинроқ дарс қилиндими йўқми текширмас экан уни айтган гаплари эътиборга олинмаслиги аниқ. Бошқа буйруқларда ҳам қулоқ солинмаган ҳолатларда олдиндан огоҳлантириб жазолаш мумкин. Жазо бақириш, уриш эмас, нималардандир чеклаш бўлиш маъқул. Акс ҳолда қилган ҳаракатимиз сўконғич, зўравон бошлиқлар қилган ишлардан фарқи қолмайди ва фарзандимизни шу руҳда тарбиялаган бўламиз. Улар ёки шундай бошлиқ ёки шуни тўғри қабул қилувчи ишчи бўлиб қолиши мумкин.
✅Жуда кўп буйруқ ва топшириқлар бериш. Болани доимий бошқаришга ҳаракат қилиш, ҳамма нарсани ман қилиш уларни иложи борича эркин бўлишга ҳаракат қилишига олиб келади. Қоидаларнинг кўплиги уни эркин шахс бўлишига тўсқинлик ҳам қилади. Темир йўл вокзали олдида яшаган одамлар вақти ўтиши билан поезд шовқинини эшитмай қолар экан, сизнинг доимий буйруқ ва гапларингиз ҳам фарзандингиз миясида шундай адаптацияга сабаб бўлиши мумкин.
✅Доимий бақириб, қўпол гапириш. Буйруқ берганда қўпол, бақириб гапиришингиз ҳурматингизга анчагина путур етказади, яъни фарзандингиз сизга фақат бақирганингизда эътибор берадиган бўлиб қолади.Бунинг яна бир ёмон тарафи ўзингиз асаб хасталикларига учрашингиздир. Бундан ташқари каттароқ бўлган фарзандингиз сизга ҳам худди шундай муомала қилиш эҳтимоли бор.
✅Тарбиячи камчиликларининг бола олдида муҳокама қилиниши. Атрофдагилардан фарзандингиз олдида сизни танқид қилмаслигини очиқ талаб қилинг. Агар иш жойингизда бошлиғингиз сизга қўпол гапириши мумкин бўлса фарзандингиз бунга гувоҳ бўлмаслигига ҳаракат қилинг. Қайнонаси томонидан камчиликлари айтилган оналар болалари онаси гапларини жиддий қабул қилмаслиги мумкин.
https://t.me/joinchat/AAAAAEnbFHOFaLGJhcKS-A