Rasul Kusherbayev dan repost
"UzautoMotors"нинг навбатдаги найранги: сотувда йўқ Onix позициялари 19%гача қимматлаган
Монополист UzautoMotors автомобиллар позициялар нархини бу ҳақда расмий хабар бермасдан туриб ошириш йўлини тутганга ўхшайди. Ваколатсиз, бунинг устига раҳбарсиз қолган Рақобат қўмитаси монополистнинг ўзбекистонликлар устидан ўтказишни бошлаган мазкур тажрибасига бирон бир муносабат билдиргани йўқ.
Истеъмолчилар нархлар ошганини олдинги ва компания сайтидаги жорий нархларни солиштирибгина билишларига тўғри келмоқда.
Демак:
- Chevrolet Onix LS MT 149 млн.сўмдан 176,9 млн.сўмгача;
- Chevrolet Onix 1LT MT 155 млн.сўмдан 180,8 млн.сўмгача;
- Chevrolet Onix 4LT LTZ Turbo AT 185 млн.сўмдан 199,9 млн.сўмгача;
- Chevrolet Onix Premier 1 207,3 млн.сўмдан 211,9 млн.сўмгача;
- Chevrolet Onix Premier 2 214,7 млн.сўмдан 219,6 млн.сўмгача қимматлаган.
Таъкидлаш лозимки, саналган позицияларнинг биронтаси очиқ сотувда йўқ (алоҳида келишиб, топса бўлади).
Октябрда Chevrolet Onix 3LT MT позицияси 26 млн.сўмга оширилгач, 184,8 млн.сўм нарх билан контактациялар очилганди (2024 йил июнга шартнома тузиш мумкин)...
Тажрибахонага айлантирилган, бозор дейишга тил бормайдиган танловсиз муҳитимизни Қозоғистон билан солиштиринг. Қардош қўшниларда ўзимизнинг Chevrolet Onix 0% бадал билан 7 йилга бўлиб тўлашга берилмоқда.
Манба