❗️
Автомашинани жарима майдонига жойлашнинг ҳам қонунда белгиланган ўз тартиби бор.
Йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан
60 кун ичида жарима тўланмаган тақдирда автомашинани тортиб кўйишга хаққи бор. Лекин, масаланинг бошқа томонлари ҳам мавжудки, уни хатто айрим ЙҲХБ ходимларининг ўзи ҳам билмайди ва Сиздан ноқонуний талаб қилади.
✅
Жумладан:
1️⃣ Жарима
60 кун ичида тўланмаган тақдирда ҳам жарима тўлаш ҳақида қарор чиқарган
ваколатли орган раҳбарининг айнан Сизнинг автомашингизни ушлаб туриш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси бўлиши шарт. Агар ушбу ёзма кўрсатма бўлмаса ва уни ваколатли раҳбар имзоламаган бўлса, ЙҲХБ ходими автомашинани бир дақиқа ҳам ушлаб туришга ҳаққи йўқ;
2️⃣ 60 кунлик муддат Сизга нисбатан жарима қўллаш ҳақидаги қарордан расман ҳабардор бўлган вақтингиздан бошланади.
Сиз ҳабардор бўлмаган ҳолатда ўтган муддат узрли ҳисобланади;
3️⃣ 60 кун - бу икки ой эмас. Чунки, икки ойда баъзан 61 ёки 62 кун бўлади 😉
Агар юқоридаги асослар бўлмай туриб, ЙҲХБ ходими Сизнинг автомашинангизни тортиб кўйса, Сиз унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз. Суд Сизнинг фойдангизга қарор чиқаргандан кейин эса Сизда стоянка тўловлари ва маънавий зарарларни ундириб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
➡️
Асос: Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
291-моддаси.
📨
@Denov_Yangiliklari_666