Ҳоким Янгиобод маҳалласида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди
Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов туманнинг Янгиобод маҳалласида бўлиб, эҳтиёжманд ва яшаш шароити оғир оилалар ҳолидан хабар олди.
Илҳом ҳамда Бобоназар Бўриевлар хонадонида бўлган ҳоким оилаларнинг ижарада яшаётгани, яшаш учун шахсий уй-жойи йўқлигини инобатга олиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан фуқароларнинг ижарадаги хонадонларини таъмирлашда кўмаклашишини маълум қилди. Қиш мавсумини ушбу хонадонларда ўтказгач, шахсий уй қуришлари учун имконият берилиши ва ер берилишини айтди.
МФЙ раиси Хуросон Абдураимовга мазкур ишларни ташкиллаштиришда кўмаклашишини тайинлади.
Ҳоким шунингдек, бир нафар ногирон фарзандни вояга етказаётган Сойқон Абдураимов хонадонида ҳам бўлиб, “Темир дафтар”даги ушбу оила ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани билан қизиқди.
Каналга уланиш: https://t.me/dehqonobodpress