Деҳқонобод ХТБ дан ташаббус: “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига салкам 36 миллион сўм ўтказилди
Деҳқонобод халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев раҳбарлигидаги 72 нафар ХТБ ходими, 91 нафар мактаб директори, 220 нафар директор ўринбосарлари бир кунлик иш ҳақи — 35 миллион 652 минг сўм маблағни “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берди.
“Бу кўмагимиз ғамгин қалбларга малҳам бўлишга умид боғлаймиз! Зеъро, савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим. Эзгу ишларга озгина ҳисса қўшилганидан кўнгиллар таскин топади”, — дейди туман ХТБ мудири Ўктам Тошбоев.
Эслатиб ўтамиз, айни кунда туманда 91 та мактаб бўлиб, уларда 29 минг 213 нафар ўқувчи таҳсил олади.
Ўктам Тошбоевнинг қўшимча қилишича, бу ташаббусни мактаб психологлари, ЧҚБТ етакчилари ҳам қўллаб-қувватламоқчи! Демак , хайрли иш давом этади.
Каналга уланиш: https://t.me/dehqonobodpress