LIDERLAR dan repost
Ассалому алейкум ҳурматли каналимиз аъзолари. Сизларга бир мурожаат ва билан чиқмоқчиман. Бу йилги ўқув йили учун Давлат бошқарув академиясига 270 нафар тингловчиларни қабул қилдик. Улар бир йил давомида (кимдир 4 ой, кимдир 10 ой) ўз билим ва кўникмаларини оширишади. Бу йилдан бизда махсус танлов мавзулар жорий қилинмоқда. Ушбу танлов мавзулар жамиятда бугунги муаммолар ёки давлат хизматчиларига халқни рози қилиш учун қандай билим ва кўникма етмаяпти шуларни тўлдириш учун ташкил этилади. Ушбу гурух аъзолари сизларнинг фикрингизча бугунги академия тингловчилари ва бўлажак лидерлар учун қандай мавзуларда қўшимча машғулотлар ташкил этсак халқ ва Президентимиз улардан рози бўлади ва иқдисодий, ижтимоий давлатимизда ўсиш бўлади? Барча фикрларни эътиборга олишга ҳаракат қиламиз. Фаол иштирок этганингиз учун раҳмат. @Liderfeedback_bot