ХАЛҚИМГА ВА ДАВЛАТИМГА БИР ТАКЛИФЮз эллик йилдан бери ўрислардан шаънимизга лойиқ бўлмаган ҳақоратлар эшитиб келамиз.
Айниқса,
"мустақил"ликка эришганимиздан кейин ва давлат халқини иш билан таъминлай олмай тирикчилик учун Ўрисияга бора бошлаганимиздан бери бошимизга
"баран", "чурка", "черномазый", "черножопый" каби ҳақоратлар ёғилади.
Ғинг демаймиз, дея олмаяпмиз, топиб турган бир бурда нонимиздан ҳам қуруқ қолмайлик деб, нафақат миллий, балки инсоний шаънимизни ҳам бир бурда нонга сотиб келяпмиз.
Бунга сари улар ҳаддан ошаверди, ҳамиятимизга тегаверди ва охири келиб одам ўрнида кўрмайдиган бўлди. Мана, "ит" деган тавқилаънатни ҳам олдик. Дунёда ҳам, яқин қардошлар кўзи ўнгида ҳам шарманда бўлдик.
Миллат ўз шаънини ҳимоя қила олмайдиган ҳолга тушиши энг оғир хўрлик ва хорликдир.
Бу ҳолга тушишимизга бош айбдор Ислом Каримов ва у қурган жиноятчи "давлат"(тўда)дир. Миллатнинг белини синдириб, руҳини ўлдириб кетди! Асл ит у эди, ўзбек халқи эмас! Афсус, давлатимиз ҳалигача у "очиб берган" йўлдан боряпти.
ТАКЛИФИМ:1. Бундан кейин иш излаб Ўрисияга битта ҳам одам бормасин.
2. Ҳозирда у ерда ишлаб турганлар оммавий равишда уйга қайтсинлар.
Ризқни Ўрисия эмас, Оллоҳ беришини унутмайлик. У ердан бўлмаса, бошқа ердан беради, лекин албатта БЕРАДИ!
Ўрисияни байкўт қилиш билан учта катта натижага эришамиз:
1. Ўз шаъни ва қадри учун кураша оладиган миллат эканимизни кўрсатамиз ва обрўйимизни кўтарамиз.
2. Ўрисиянинг айрим соҳаларини танг ҳолга туширамиз, то тавбасига таянсин.
3. Ўзимизнинг давлат ҳам "ортиқча ишчи кучи" муаммоси устида бош қотиришга мажбур бўлади.
Агар бундай кескин чорага журъат қилмасак ёки кўнмасак, демак, тепада саналган ҳақоратларга лойиқ миллат бўлиб қолаверамиз.
Танлайлик.
© Нуруллоҳ Муҳаммад Роуфхон@MubashshirAhmad