Пандемия шароитида тадбиркорларни, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа бўлиб турибди. Буни президент Шавкат Мирзиёев ҳам йиғилишларда алоҳида таъкидлаб ўтади.
19 май куни бўлиб ўтган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Марказий банкка кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқлар берганди.
Бизга маълум бўлишича, «Ипотека-банк» ўз мижозларининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, соддалаштирилган шартларда «айланма маблағлар учун» дастлабки кредитларни тақдим этишни бошлаб юборган.
Унга кўра, асосий ҳисобварағи «Ипотека-банк»да мавжуд мижозларига 12 ой муддатга, 100 млн.сўмгача бўлган кредитларни тақдим этмоқда.
Кредитлар гаров таъминотига учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси қабул қилинган ҳолда ажратилади.
Кредитлар улгуржи ва чакана савдо айланма маблағларини тўлдириш, ишлаб чиқариш хизмат кўрсатишда айланма маблағларини тўлдириш учун тақдим этилиши кўзда тутилган
Батафсил
реклама