Bankvabiznes.uz dan repost
Вирус сабабли, бутун дунё узоқ кутилган инқирозга яқинлашмоқда. Нақд пули (тўпланган) борлар нима қилиши мумкин? Бунга бир нечта вариантлар мавжуд:
1) Бизнесга сармоя киритиш. Аммо инқироз вақтида бу жуда хавфлидир.
2) Шунчаки сақлаш. Оқилона тарзда ҳам сақлаш мумкин, яъни сўмдаги депозитларга (максимал) 21% ва чет эл валютасидаги омонатларга 4% берувчи банкда сақлаш.
Аммо инқироз шароитида жиддий инфляцияни олдини олишнинг иложи йўқлигини ҳисобга олсак, “фойдалироқ” механизмни ўйлаб топган маъқул.
Масалан, машинага сармоя киритиш.
Сиз 95.7 миллион сўмга “Cobalt” автомобилининг биринчи позициясини сотиб олдингиз дейлик. Айни дамда бу 10 минг доллар. Аммо бозорда, у узоқ навбат мавжудлиги сабабли, 11 минг доллар туради.
6-12 ойдан кейин ҳам, машинанинг бозордаги нарҳи 11 минг доллар бўлаверади, сабаби ҳали ҳамон навбатлар мавжуд. Аммо 6-12 ойдан кейин долларнинг курси ҳозирги 9,5 минг сўм ўрнига 10, 11, ҳаттоки 12 минг сўмгача кўтарилиши мумкин. Инқироз вақтида бу табиий ҳолат.
Агар ростдан ҳам, доллар курси 11 минггача кўтарилса, унда 11 минг доллар 121 миллионга айланади (яъни 6-12 ойдан кейин деярли 30%га). Валютада эса, 10 минг долларга сотиб олиб, 11 минг долларга сотиш мумкин, яъни 10% “соф” фойданинг ўзи.
Аслида, банк депозитига қараганда, бу анча тезкор (банкдаги омонат муддати тугашини кутиб отирмасдан, уни хоҳлаган пайтингизда сотишингиз мумкин) ва хавфсиздир.