Komil Allamjonov dan repost
Бугун якшанба куни, чойларни дамлаб, болаларимни ойиси билан бувисиникига жўнатиб, турли меваларни ликопчага тўғраб олиб Лазиз Ҳамидовнинг “ULAR” лойиҳасини хотиржам, диққат билан томоша қилдим.
@davletovuz билан тайёрланган суҳбат аччиққина, саволлари ҳам қизиқ, жавоблар ҳам ўзига хос бўлибди. Анча очилибди Лазиз. Хурсандман.
Ана шундай лойиҳалар жуда керак. Одамларимиз савиясини ошириш, турли жумбоқли саволларга мутахассис, журналист ва блогерлар орқали жавоб бериш жуда фойдали.
Умуман, сўнгги пайтларда журналистларимиз, блогерларимиз анча ўзгаришяпти. Ўзгаришяпти деганда, бу соҳада маданият шаклланиб бораётгани, ўйламай хайпга берилишлар, ҳиссиёт устида, турли туҳмат-бўхтонлар эмас балки, холис, фактларга таянган материаллар, тан олиш керак, кўпаймоқда.
Лазиз Ҳамидовга омад! Лойиҳа тўхтаб қолмасин. @davletovuz га эса 484 минг АҚШ долларини топиш орзуси тезроқ амалга ошишини тилайман.
photo by: Dilshod Juraev