❗️Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўп бўлган ҳамда коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилди
Республика махсус комиссияси Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.