Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар доирасида «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Абдул Ғани Бародар Афғонистондаги тинчлик ўрнатилишида Ўзбекистоннинг муҳим роли ҳақида гапирибди.
«Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз. Шу йилнинг февраль ойида ҳам Доҳада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан афғон муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича фикр алмашган эдик.
Тинчлик музокаралари доирасида Ўзбекистонда ҳам ташриф билан бўлганмиз ва қатор юзма-юз мулоқотларда қатнашганмиз. Шу ўринда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши учун доимий равишда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Жаноб Мирзиёевнинг тинчликни таъминлаш борасидаги кўрсатмалари, йўналишлари биз учун қадрли. Чунки расмий Тошкент бу ташаббуси билан нафақат Афғонистон ёки Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё халқларига тинчлик ва осуда ҳаётни таъминлашни мақсад қилганини яхши биламиз. Бугун Ўзбекистон томони Афғонистонни қайта тиклаш ишларида ҳам фаол.
Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар йўналиши бўйича темир йўл, Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ. Ушбу хайрли ишлар Афғонистон учун ҳам зарур ва бу афғон иқтисодиётини кўтаришда муҳим туртки бўлишига ишонамиз».
Батафсил