#Давлатобод_тумани
Республика ишчи гуруҳи ўрганишларини давом эттирмоқда.
Навбатдаги манзил — Олимжон ота Рахмонов томонидан ташкил этилган иссиқхона бўлди. У гидропоника усулида қулупнай етиштиришни йўлга қўйган.
Иссиқхонада Олимжон ота оила аъзолари билан бирга 10 дан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаган. Мавсум пайтида эса яна 15 дан зиёд ишчи кучига эҳтиёж сезилади. Бу борада маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, маҳаллий аҳолининг даромадини ошириш учун қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Олимжон ота мутасаддилар билан мулоқот чоғида гидропоника усулининг сердаромадлиги ва сувни тежашдаги афзалликлари ҳақида сўз юритди. Ҳудудларда ушбу тажрибани оммалаштириш таклифига у ўз билим ва тажрибасини бегаараз ўргатишга тайёр эканини, ҳаттоки бошқа вилоятларга бориб, тажриба алмашишга ҳам розилигини билдирди. Даромад масаласида эса у: “Ҳисоблаб кўрганим йўқ, баракаси учади!” дея самимий кулиб қўйди.
Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube