#кунтарихи
Мексикада Ҳунармандлар куни, Россияда Россия информатикаси куни, Тонга давлатида мустақил давлат тузилган кун. 4 декабрь тарихи.
771 йил — Буюк Карл Франклар қироллигининг ягона ҳукмдори бўлди.
1674 йил – француз иезуитлар Чикаго шаҳрига асос солди.
1864 йил Қўқон хонлиги саркардаси Алимқул бошчилигида қўшин Иқон қалъаси учун Россия армияси билан жанг олиб борди.
1946 йил — Москвдаги “Кам ёқилғи сарфлайдиган автомобиль заводи»да илк «Москвич–400» енгил автомобили йиғилди.
“Москвич-400” – General Motors компаниясининг Германиядаги шўъба корхонаси бўлган Adam Opel AG корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган Opel Kadett K38 машинасининг ўзи.
Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг СССР Германиянинг ўзи босиб олган ҳудудидаги барча яроқли заводларни кўчириб олиб келади. Аммо Opel AG заводи иттифоқчилар босиб олган ҳудудда эди. СССР томони иттифоқчиларни қандай кўндирди, бунинг тафсилоти бироз мавҳум, аммо улар назорат қиладиган шаҳардан Opel Kadett K38 йиғув линияларини Москвага кўчириб келишди ва ускуналарни ўрнатиб, “Москвич-400” номи билан ишлаб чиқара бошлашди.
Opel Kadett K38 Германияда илк бор 1937 йилда чиқарилган.
Яна бир факт шуки, уруш тугаганидан кейин Германиядан аҳоли ва ҳарбийлар қўлидаги 50 мингдан ошиқ енгил автомобиль СССРга олиб келинган.
1892 йил — Испанияни 1939–1975 йилларда бошқарган Франсиско Франко туғилган (1975 йилда вафот этган).
1963 йил — украиналик машҳур спортчи, лангарчўп билан сакраш бўйича олимпиада-1988 чемпиони, 10 карра жаҳон чемпиони, 35 та жаҳон рекордларининг муаллифи Сергей Бубка туғилган.
Ўша кезларда Бубка билан яна бир лангарчўпда сакраш устаси ўзбекистонлик Родион Гатауллин мусобақаларда рақобатлашарди.
1988 йилда Жанубий Кореянинг пойтахти Сеул шаҳрида ўтказилган ёзги олимпиада ўйинларида Бубка олтин медал олган бўлса, Гатауллин иккинчи ўринни эгаллайди. У 6 метрлик маррани забт этган. Аммо бу ишни ҳам у Бубкадан кейин иккинчи бўлиб амалга оширган. Унинг исми доим Бубканинг исмидан кейин келар эди. Фақат ёпиқ иншоотларда ўтказилган мусобақаларда у Бубкадан яхши натижа кўрсатган ва 6,02 метрли маррани забт этиб, жаҳон чемпиони бўлган.
Гатауллин мустақилликдан кейин Россияга кўчиб кетган ва халқаро мусобақаларда Россия номидан қатнашган.
Бубка бўлмаганида, балки Гатауллин бугун 35 талаб жаҳон рекорди соҳиби, кўплаб мусобақалар ғолиби ва афсонавий спортчи сифатида эсланармиди?! Аммо, бугун ҳамма Бубкани танийди ва уни афсонавий спортчи сифатида билади.
https://t.me/joinchat/AAAAADvsxQOoWHI_3CmZ-A