#кунтарихи
1 декабрь:
БМТ томонидан халқаро ОИТСга қарши кураш куни;
Қозоғистонда Биринчи президент куни;
Қорақалпоқ тили куни;
Руминияда Бирдамлик куни;
Португалия мустақиллиги куни;
1891 йил — америкалик Жеймс Нейсмит баскетбол ўйинини ўйлаб топган.
1913 йил — Дунёга машҳур автомобилсозлик заводи Ford Motors’да илк маротаба конвейер усулида автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
1934 йил — Ленинградда шаҳар горкоми С. М. Киров ўлдирилди. Кировни отиб ўлдирган қотилни топишган, аммо у «ролини» яхши бажариб бера олмаган ва тергов чоғида берган кўрсатмалари бир-бирига «ёпишмаган». Тахминларга кўра, Киров Сталиннинг топшириғи билан ўлдирилган. Сабаби, у анча оёққа туриб олган Совет Иттифоқи амалдорларининг «ишчилардай турмуш тарзидан, аристократларча яшаш тарзига ўтиб бораётганларини» доим танқид қилган. Ўзи эса Ленинградда кўпинча пиёда юрган, ҳашаматга берилмаган. Шу тариқа халқ меҳрини қозонган. Бундан хавфсираган Сталин Кировни имижимида ўлдириб юборишга кўрсатма берган. Албатта, булар рус тарихчиларининг тахмини.
1990 йил — Ла-Манш бўғози остидан тоннель қураётган француз ва британ қурувчилари учрашиб, тоннелни туташтирди.
2011 йил — Марказий Осиёда иккинчи бўлмиш Олмаота метрополитени ишга тушди.
Бир пайтлар биз Тошкент метрополитени ҳақида «Марказий Осиёда фақат битта бизда, Тошкентда бор» деб мақтанар эдик. Орада ўтган 30 йил мобайнида ҳар соҳада биздан илгарилаб кетган Қозоғистон 2011 йилда Олмаота шаҳрида метрополитенни ишга туширди. Шу билан бизда «халқимизнинг меҳнатсеварлиги ва сабрли халқ экани»дан бошқа мақтанадиган нарсамиз қолмади.
1896 йил — Иккинчи жаҳон урушида фашистларни енгишда асосий роль ўйнаган қўмондонлардан бири Георгий Жуков туғилган (1974 йилда вафот этган).
Жуковни Сталин жуда қадрлаган. Аммо Никита Хрушчёв негадир Жуковни ёқтирмай қолган ва 1957 йилда уни СССР Қуролли кучлари бош қўмондони вазифасидан четлатган. 1958 йилда эса Жуковнинг барча имтиёзлари бекор қилиниб, ўзини истеъфо баҳонасида уй қамоғига тиқиб қўйишган. Ҳатто Жуковни танқид қилиб газеталарда мақолалар берилди. 1964 йилда Брежнев Хрушчёв ўрнига ҳокимиятга келган ва шундан сўнг Жуковга барча имтиёзлар қайтариб берилган.
https://t.me/joinchat/AAAAADvsxQOoWHI_3CmZ-A