Ўзбекистоннинг яна тўртта ҳудудида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога қўйилди
Ўзбекистондаги чорраҳа ва йўлларда радар ва камералар қўйиш жойлари аукцион орқали савдога қўйилиши бошлангани тўғрисида хабар берилганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, яна 4 та ҳудудда радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган.
Хусусан,
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
Қашқадарё вилояти Муборак туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 3 та интелектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 2 та интелектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
Яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.
Бундан аввал Ўзбекистонда тадбиркорлар томонидан қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатиш тартиби белгилангани, Сурхондарёда радар йўналишини ўзгартириб қўйган ҳайдовчилар 10 суткага қамалгани ҳамда Ўзбекистонда тадбиркорларнинг радар ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудларнинг аукцион нархлари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
@daryo_live