Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланганлар сони 1 млн кишидан ошди
Ўзбекистонда 15 июнь куни жами 41 373 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 18 137 нафари биринчи босқичда, 12 890 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 10 346 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 695 058 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 68 375 дозаси учинчи ва 1 002 919 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 623 764 кишини ташкил этмоқда.
15 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Тошкент вилояти (6104 доза),
Наманган вилояти (4749 доза),
Самарқанд вилояти (4618 доза) банд қилди.
Коронавирусга қарши эмланган аҳоли сони
Фарғона вилоятида 321 690 доза,
Наманган вилоятида 312 573 доза,
Андижон вилоятида 311 894 дозани ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етди. 10 июнь куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг миллион дозадан иборат 5-партияси, шунингдек, «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинганди. Мамлакатда июнь ойи охиригача 4 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.
@daryo_live