Ургутдаги газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ» портлаб кетди. Икки киши ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Ургут туманида суюлтирилган газ ортган юк машинаси портлаб кетди, дея хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 14 июнь куни соат 17:40 лар атрофида фуқаро А. бошқарувида бўлган, суюлтирилган газ ташувчи «ЗИЛ-138 ГБА СНГ» русумли автомашина Ургут туманининг «Кенагас» маҳалласи ҳудудида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасига газ тушираётган вақтида портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва газ қуйиш шохобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган.
Портлаш сабабларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
@daryo_live