Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони ҳукуматининг 2021 йилги Ҳаж мавсуми бўйича чиқарган қарори юзасидан баёнот берди
Саудия Арабистони коронавирус тарқалиши хавфи туфайли 2021 йилда ҳам Ҳаж сафари учун чет эллик зиёратчиларни қабул қилмаслиги, фақат қиролликда истиқомат қилувчи кўпи билан 60 минг кишига ҳаж зиёратини амалга ошириш учун рухсат бериши ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Дин ишлари бўйича қўмитаси Саудия Арабистони ҳукуматининг ушбу қарори юзасидан баёнот берди.
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Ҳаж ва умра масалалари бўйича атташеси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилган расмий маълумотга кўра, 2021 йилнинг 13 июнида Саудия Арабистони подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари томонидан ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилган.
Унда «Ҳаж-2021» мавсумини ташкил этиш масалалари ҳақида тўлиқ ахборот берилган. Жумладан, жаҳонда кузатилаётган мураккаб эпидемиологик вазият ҳамда ҳожиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида «Чет эл фуқаролари учун Ҳаж зиёратини чеклаш, маҳаллий аҳоли ва мамлакатда доимий яшовчи резидентлар учун Ҳаж тадбирини ўтказиш тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилингани эълон қилинган.
Шунингдек, расмий хатда ҳожиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилги ҳаж тадбири — Саудия Арабистони подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган 18 дан 65 ёшгача бўлган, энг асосийси, COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган.
Саудия ҳукуматининг ушбу қарори ЖССТ, Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ислом мамлакатларидаги кўплаб фатво ҳайъатлари ва бошқа илмий марказлар томонидан маъқулланган.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳам Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлаган.
Қўмита баёнотида айтилишича, ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларнинг навбатлари кейинги мавсум учун сақлаб қолинади.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони подшоҳлигида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 1 000 дан ортиқ вирус билан касалланиш, 15-20 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.
@daryo_live