Фарғонада ЙПХ ходимига бўйсунмаган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
Фарғонада ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни ҳақоратлаб, қўл кўтарган ҳайдовчига нисбатан суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди, деб хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдаланиб келган ҳайдовчини ЙПХ ходими тўхтатган ва қоида бузилганини тушунтириб, баённома тузилишини айтган. Текширув вақтида ҳайдовчининг ўз вақтида тўланмаган қарздорлиги борлиги ҳам аниқланган. Шу сабабли транспорт воситаси жарима майдонига олиб борилиши айтилган.
Шундан сўнг ҳайдовчи ЙПХнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.
Расмийлаштирилган ҳужжатлар суд томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми тартибида 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
@daryo_live