Тошкентнинг Аҳмад Дониш кўчасидаги кўприк транспорт ҳаракати учун очилди (фото)
Тошкентнинг Амир Темур ва Аҳмад Дониш кўчалари кесишмасида йўл ўтказгичдаги таъмирлаш ишлари якунланиб, транспорт ҳаракати учун очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Кўприкнинг ёпилиши ҳақидаги 5 январь куни эълон қилинган хабарда объект икки босқичда таъмирланиши маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Тошкентнинг Тахтапул мавзесидаги «танкодром» кўприкнинг тўхтаб қолган таъмири бир ойга қолмай якунланганди.
@daryo_live