Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича суд жараёни бошланди
Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида 27 ноябрь куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан суд жараёнлари бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Суд ишига жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси Суннатилло Авлоқулов раислик қилмоқда. Раислик қилувчи дастлаб жараён иштирокчиларини судланувчилар ва уларга эълон қилинган айблов билан таништирди.
Мазкур жиноят ишида вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-модда 2-қисми «а» банди (такроран содир этилган мансаб сохтакорлиги), 25-167-модда 3-қисми «а» банди, 207-модда 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 207-модда 3-қисми «а» банди (одам ўлимига олиб келган мансабга совуққонлик билан қараш) билан айбланмоқда.
Яна тўрт нафар шахсга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинган. Жумладан, Шерзод Рўзиметов ва Жаҳонгир Зиёдуллаев 116-модда 3-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (такроран ва бир гуруҳ шахслар томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 228-модда 3-қисми (ҳужжат қалбакилигини била туриб, ундан фойдаланиш) билан; Алишер Дадаматов ва Жаннат Ҳакимова 167-модда 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.
Айблов ўқиб эшиттирилгач, йиғилганлар суд таркиби ва жараён иштирокчилари билан таништирилди. Айбланувчилар ва уларнинг адвокатлари томонидан суд таркибига нисбатан эътирозлар билдирилмади. Процессуал тартиб бўйича судланувчиларнинг шахсига аниқлик киритилди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Шундан сўнг судланувчи Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати судга илтимоснома киритиб, ҳимояси остидаги шахсга қўлланилган уй қамоғи эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиш тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартириш, жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиш, ундан нусхалар олиш ва айблов хулосасини рус тилида прокурор томонидан тасдиқланган ҳолда тақдим этилишини таъминлашни сўради.
Раислик этувчи илтимосноманинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги қисми процессуал тартибда кўриб чиқилишини, айблов хулосасини рус тилида тақдим этиш масаласида прокурорга хат чиқарилишини, жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиш ҳақидаги қисми бўйича эса бирор бир қаршилик йўқлигини, исталган вақтда иш ҳужжатлари билан танишиш мумкинлигини маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, суд жараёнларининг дастлабки куни шу тариқа ўз ишини якунлади. Навбатдаги суд мажлиси 4 декабрь куни соат 11:00 га белгиланди.
Аввалроқ Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланиб, жиноят иши судга юборилгани ҳақида хабар берилганди.
@daryo_live