Daryo — LIVE | Уйда қолинг!

@daryo_live Yoqdi 11
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.
Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot
Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport24
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
23.07.2017 07:07
22 May, 21:50 (4 kun oldin)
​​❗️Самарқандда бир кунда 24 кишида, Навоийда 21 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 22 май куни 69 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, жами касалланиш ҳолатлари сони 3036 тага етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, уларнинг 14 нафари чет элдан келган фуқаролар, 9 нафари аввалдан карантинда бўлган фуқаролардир, қолган 46 та ҳолат аҳоли орасидан аниқланган.

Кун давомида қайд этилган 69 та касалланиш ҳолати учта минтақага тўғри келмоқда — Тошкентда ва Самарқанд вилоятида 24 тадан ҳолатда, Навоий вилоятида эса 21 та ҳолатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлик аниқланган.

Айни вақтда Самарқанд ва Навоийдаги барча 45 та касалланиш ҳолати аҳоли орасидан аниқланган — ҳозирда ушбу икки вилоят Ўзбекистондаги коронавируснинг асосий ўчоқлари бўлиб турибди (шу боис Самарқандда ҳам, Навоийда ҳам карантин тартиби кучайтирилмоқда).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 май якунлари бўйича берган ҳисоботида коронавирусга чалинган уч фуқаро Тошкентда 12 кишига, Навоий вилоятида беш кишига, Самарқанд вилоятида эса уч кишига инфекцияни юқтиргани маълум қилинган эди.

Коронавирусга чалинганлик ташхиси билан Тошкентдаги касалхоналарга ётқизилганларнинг 14 нафари чет элдан келганлар, 9 нафари эса аввалдан карантин кузатувида бўлганлардир. ССВ ахборотига кўра, яна бир ҳолат Тошкент вилоятида, аҳоли орасидан аниқланган.

Қайд этиш жоиз, 22 май куни 85 нафар фуқаро (Наманганда 14 нафар, Самарқандда 40 нафар, Тошкентда 25 нафар, Андижонда тўрт нафар, Бухорода сўнгги икки нафар бемор) коронавирус инфекциясидан тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 2492 нафарга етди.

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудудлар бўлиб турибди (аввалроқ коронавирусдан холи ҳудудлар рўйхатида Навоий вилояти ҳам бор эди).

«Ҳозирда Ўзбекистоннинг еттита ҳудудидаги даволаниш муассасаларида 531 нафар бемор даволанмоқда», — дейди ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев. Ўзбекистонда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан буён 13 бемор коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этган.