Daryo — LIVE | Уйда қолинг!

@daryo_live Yoqdi 8
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.
Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot
Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
23.07.2017 07:07
26 Mar, 16:57 (14 kun oldin)
⚡️Коронавирус билан касалланганларга хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатади

Карантин вақтида мавжуд қоидаларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қарорига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат тиббиёт ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага кўра амалга оширилади.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, заруратга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади.

@daryo_live