🇺🇿Сенат раиси Танзила Норбоева карантин даврида якка-ёлғиз, боқувчисиз инсонлар, айниқса қарияларни қаровсиз қолдирмасликка, эҳтиёжманд инсонларнинг янада муҳтож бўлиб қолмаслигига аҳамият беришга чақирди. «Уларга озиқ-овқат, дори-дармон масалаларида ёрдам ташкил этилса, тўғри бўлар эди», — деди Сенат раиси.