davletovuz dan repost
Яхши янгилик
Кеча Президентнинг “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон иқтисодиётида алоҳида аҳамиятга эга бўлган 22 корхонанинг харидларини очиқлаш амалиёти жорий қилинади.
Биринчидан, улар харидларни амалга оширишдан олдин давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон жойлаштиради.
Иккинчидан, харид энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича баён у расмийлаштирилган куни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида икки иш куни муддатга жамоатчилик муҳокамасига жойлаштиради.
Агар бу халқаро амалиётдагидек ишласа, умид қиламизки шундай бўлади, миллиардлаб харидларни амалга оширадиган гигант корхоналаримиз менежерларининг “откат”га ўхшаган коррупция жиноятларини содир этиш имконияти озгина бўлса-да қийинлашади.
Тасаввур қилинг, сиз «Ўзавтосаноат» ёки “Ўзбекнефтгаз” нимани қанчага харид қилаётганини кўриб, реал нархлар билан солиштиришингиз, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали савол бера оласиз.