Улуғбек Рўзиқулов Вьетнам президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Қароргоҳи Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлган Ўзбекистоннинг Вьетнамдаги элчиси Улуғбек Рўзиқулов 16 октябрь, чоршанба куни Вьетнам президенти Нгуен Фу Чонгга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги муносабатларни икки томонлама жиҳатдан ва кўп томонлама форматларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Суҳбат давомида Вьетнам раҳбари Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига омад ва фаровонлик тилакларини етказиб қўйишни сўраган.
Маълумот учун, Улуғбек Рўзиқулов айни вақтда Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси ҳам ҳисобланади.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg