Оренбургда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Россиянинг Оренбург вилояти Первомайский туманида 18 октябрь куни юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. ҳалокат жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олган. «Консулхона марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда», — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg