Марказий банк раиси: «Деноминация қилиш хаёлимизда ҳам, режамизда ҳам йўқ»
Ўзбекистонда деноминация қилиш режалаштирилаётгани йўқ, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов 20 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
«Деноминация, бу — оддий нарса эмас, бу шунчаки учта нолни олиб ташлаш эмас. Бу катта иқтисодий тайёргарлик, иқтисодий харажатларни талаб қилади. Биз учун буни амалга оширишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ», — деди у.
Марказий банк раҳбари қайсидир давлат деноминация ўтказмоқчи бўлса, у аввалига иқтисодий барқарорликка эришиб олиши зарур.
«Биз аввалига иқтисодиётга бозор механизмларини жорий этамиз. Бу ғояни деноминация ҳақидаги унутишингиз мумкин. Марказий банк раиси сифатида ҳаммага етказишни хоҳлар эдимки, ҳеч ким деноминация қилиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўргани йўқ», — деди Мамаризо Нурмуратов.
У, шунингдек, улкан инфляцион босим остида валюта кучли қадрсизланган ёки иқтисодий барқарорликка эришиб, инфляция бир хонали рақамларда акс этганда, масалан 3—4 фоизни ташкил этганда ёхуд ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммолар кузатилганида амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.
Деноминация тўғрисидаги гап-сўзлар 20 август куни эрталаб ижтимоий тармоқларда тарқалди, худди шу куни Марказий банк тижорат банклари нақт хорижий валюталарни сотишни бошлагани ҳақида эълон қилди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg