Путин миллиардер Алишер Усмонов ва унинг рафиқасини орден билан мукофотлади
Россия президенти Владимир Путин 27 ноябрь куни бир гуруҳ шахсларга давлат мукофотларини топширди. Мукофотланганлар орасида Алишер Усмонов ҳам бор — III даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Миллиардернинг рафиқаси, бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова эса II даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов президент Путиннинг қўлидан биринчи марта мукофот олаётгани йўқ. 2013 йили «Ватан олдидаги хизматлари учун» орденининг IV даражалисини олган, фаол жамоатчилик ва хайрия фаолияти учун 2014 йили Александр Невский ордени билан мукофотланган. Қайд этиш жоиз, 2018 йил 29 августида миллиардер Усмонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўлидан «Эл-юрт ҳурмати» орденини қабул қилиб олди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg