⛽️Метан газ-заправкаларда нархлар тушди. Бутун Ўзбекистон бўйича
Ноябрнинг энг қайноқ мавзуларидан бири — метан газ-заправкаларда нархнинг ошиши (ва тушиши) бўлди. 16 ноябрь куни газ ва электр нархи ошиши ортидан газ-заправкаларда ёнилғи нархи ошиб кетди (Молия вазирлиги бунга асос йўқлиги ҳақида баёнот берган бўлса-да). Нархлар барқарор тарзда 2000 сўмдан ошди. Аҳоли норозилиги кучайди. Шундан сўнг Молия вазирлиги ҳамма заправкаларни қатъий огоҳлантирди. Бу огоҳлантиришдан сўнг нархлар аста-секин туша бошлади.
Буни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерaциясининг автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларидаги 1 кубометр газнинг сотилиш нархи бўйича ўрганишлари ҳам тасдиқлаб турибди:
▪️Қорақалпоғистон Республикасида 1800 сўмдан 2200 сўмгача;
▪️Тошкент шаҳрида 1900 сўмдан 1950 сўмгача;
▪️Андижон вилоятида 1900 сўмдан 2000 сўмгача;
▪️Наманган вилоятида 1690 сўмдан 1800 сўмгача;
▪️Фарғона вилоятида 1800 сўмдан 1950 сўмгача;
▪️Сирдарё вилоятида 1700 сўмдан 1800 сўмгача;
▪️Жиззах вилоятида 1900 сўм;
▪️Самарқанд вилоятида 1800 сўмдан 2000 сўмгача;
▪️Бухоро вилоятида 1700 сўмдан 2100 сўмгача;
▪️Навоий вилоятида 1900 сўмдан 2000 сўмгача;
▪️Қашқадарё вилоятида 1900 сўм;
▪️Сурхондарё вилоятида 1900 сўмдан 2000 сўмгача;
▪️Хоразм вилоятида 1900 сўм.
Энг юқори нархлар Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида (2200 сўм), Бухоро (2100 сўм), Сурхондарё, Навоий, Самарқанд, Андижон вилоятларида (2000 сўмгача) қайд этилган. Энг паст нарх эса Наманган шаҳридаги «Эзгу ният сари» ва «Эзгу ният» компанияларида экани аниқланган — 1690 сўм.
Намангандаги арзончи газ-заправкалар ҳақида сал аввалроқ Твиттерда ҳам ёзишганди, жумладан, шундай деб: «Бизда битта метан заправка бор, эгаси инсофли инсон — ҳамиша арзон сотади. Яқинда ҳамма нарх оширганда ҳам у оширмади. Нархи 1690 сўм. Тўрт ой олдин 1350 сўм эди. Учта заправкаси бор (биттасини душманлик қилиб буздиришяпти). Эзгу ният».
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg