Дарвеш Бува Жоме Масжиди️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошкент вилояти Қибрай тумани
🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Қасос олишга қурбинг етгани ҳолда кечиримли бўлиш ахлоқнинг энг олий кўринишидир.

© Ҳикматли сўзлар

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишининг хотинини ёки хизматкорини йўлдан уриб бузса ва алдаса, биздан эмас», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#кун_ояти

وَأَحْسِنُوا ۛ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ.

"Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир".
(Бақара сураси, 195-оят).

Тафсир: Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни Ўзининг йўлида пул-мол нафақа қилишга амр қилмоқда. «Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг». Эҳсоннинг ҳақиқий маъносини эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Эҳсон — Аллоҳга уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Агар кўрмасанг, у сени кўриб тургандек ибодат қилишдир», - деб таърифлаганлар.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


ШОЛ БИЛАН КЎР

Бир киши ҳикоя қилади:
- Мен ҳаж қилаётганимда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳожилар ичида иккита ҳожи бор эди. Бири кўр, лекин юра олади. Иккинчиси шол, лекин кўра олади. Кўр шолнинг кўзидан, шол кўрнинг кучидан фойдаланмоқчи бўлди. Иккала Ҳожи келишди. Кўзи ожизи шолни кўтариб олди. Кўр юриб борар, шол унга йўл кўрсатар эди. Ҳаж вақтида тирбандлик жуда кучли бўлади. Тавофда тирбандлик, Сафо ва Марва орасида саъй қилишдаги тирбандлик, тош отишдаги тирбандлик... Улар бир юриб, бир тўхтар эдилар. Масофа эса танани кучдан қолдирадиган даражада эди. Лекин иккисининг қатъияти ва Аллоҳга бўлган ишончи туфайли қийинчиликларни унутишди. Ажр ва савоб умидида машаққатларни ёддан чиқаришди. Субҳаналлоҳ!Кўпчилик Аллоҳга осийлик қилишда бир-бирига ёрдам беради. У икки ожиз киши эса Аллоҳ таборак ва таолога итоат қилишда бир-бирига кўмакчи бўлдилар. Биз ҳам фақат ғийбат ва кераксиз муҳокамаларда тўпланганимиз каби савобли ишларда ҳам бирлаша олганимизда ҳаётимиз буткул бошқача бўлган бўларди.

"Бахтли яшаш сирлари" китобидан.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Жуда чуқур ўйланавериш кўнгилни ғаш қилиб, ҳаракатларингизни чеклаб қўяди. Ишларни Эгасига топшириб, йўлингизда давом этаверинг.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Иймон

Хумайдий р.а. айтадилар, Мен Cуфён ибн Уяйнани шундай деганини эшитдим:
- “Иймон - cўз ва амалдир, кўпайиши хам, камайиши хам мумкин.
Шунда ундан укаcи Иброхим ибн Уяйна:
- “Эй Абу Мухаммад, “иймон камаяди” дедингизми? - деб cўради. “Жим бўл эй бола! Ха, албатта, Иймон камаяди, камайиб бориб охири ундан хеч нарcа колмаcлиги хам мумкин” - деб жавоб қилди Cуфён ибн Уяйна
.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


#Ҳикмат_вақти

Энг олижаноб қалб – тунда уйғониб, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб, У Зотга қурбат ҳосил қилиб, Аллоҳнинг ваъдасидан умидвор бўлган, ваъийдларидан қўрққан қалбдир.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Fitrat.uz dan repost
Биздан фақат яхшилик қолади

Вафот этишингиз билан дастлаб номингиз одамлар ёдидан кўтарилади. Ғассол келса: “Майит қаерда” – дейди. Мансабингизни ҳам, насабингизни ҳам ва ҳатто исмингизни ҳам сўрамайди. Жанозангизни ўқишдан олдин Имом: “Марҳумнинг ёши неччида эди?” – дейди. Мансабингиз ҳам, насабингиз ҳам ва ҳатто номингиз ҳам зикр қилинмайди. Кейин: “Тобутни кўтаринглар!” – дейилади. Бунда ҳам на мансабингиз, на насабингиз ва на номингиз эсланади. Ҳаётда тез унутиласиз, шунчаки хотирага айланасиз. Эсингиздан чиқарманг, ҳамма нарса ўткинчи сиздан фақат яхшилик қолади халос..!

Хулоса шуки, бугун сизу бизга АЛЛОҲ томонидан умр берилди. Бугун янги тонг отди. Сиз уйғондингиз, бунинг учун АЛЛОҲга ҳамд айтишни унутманг. Дунёнинг қайсидир бурчагида қанчадан-қанча одам бугун уйғонмади.

Аввало, ёнингизда бўлишса, ота-онангизнинг ҳолларидан хабар олинг, ёнингизда бўлишмаса телефон орқали авҳол сўранг. Ҳар куни кўчага чиқишингиздан аввал АЛЛОҲ номини зикр қилинг, ҳамд айтиб, ота-онангизни дуоларини олинг. АЛЛОҲ касбингизга молингизга ризқингизга, албатта, барака беради, иншааллоҳ. Агар бу оламдан ўтган бўлсалар ҳақларига кўп-кўп дуолар қилинг. Шунда ҳам уларнинг ҳақларини адо эта олмайсиз.

АЛЛОҲ берган ва бераётган барча неъматларни қадрига етайлик!

Акбаршоҳ РАСУЛОВ


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Ибратли ҳикматлар шодаси (Алишер Навоий)

Ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. Ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир. У ёмон нафсни дайди шамол учиришидан асрагувчи ва иккиюзлама мунофиқларнинг беҳуда ҳаракатидан ҳимоя қилувчи. Ҳилм натижасида одам халойиқнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлади; ҳилм туфайли катталардан кичикларга илтифот ва марҳамат етишади.

🟢 Тўлиқ ўқиш

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


#Kun_Hikmati

Инсонларнинг орасига кирганингда кўзи ожиз одам каби бўл. Уларнинг орасидан чиққанингда кар инсон каби бўл. Одамлардан кўрган ва эшитганларингни яширувчи бўл. Зеро, одамларнинг айбларини очиб, шарманда қилувчи жаннатга кира олмайди
.

Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


«Дарвеш бува» жоме масжидида Жума намози шукуҳи.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


«Дарвеш бува» жоме масжидида Жума намози шукуҳи.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


АМАЛНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ

Улуғ зоҳид Шақиқ ибн Иброҳим бундай деганлар:

“Амалнинг гўзаллиги уч нарса биландир:
🔘 Биринчиси, Амални Аллоҳ таолодан деб билиш. Бу худбинликни йўқотади.
🔘 Иккинчиси, амалда Аллоҳ розилигини исташ. Бу билан эса ҳою ҳавас сўндирилади.
🔘 Учинчиси, савобни Аллоҳ таолодан кутиш, бу эса тама ва риёни йўқотади”.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


"Албатта, куфр келтирган ва кофирлик ҳолида ўлганларга, ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг - барчанинг лаънати бўлгай"

(Бақара сураси, 161-оят).

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#Жума_суҳбати

Бугун, Жума куни «Дарвеш Бува» жомеъ масжидида Жума мавъизаси«ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР– ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК!» мавзусида бўлиб ўтади. Бугунги мавъизани Масжид бош имом хатиби, Зокиржон Домла Зиятдинов мавъиза қилиб берадилар.

🔗 t.me/darveshbuvaдиний-маърифий канал!

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.