Сурхондарёда фаолият юритган Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан қамоққа олинганди. Айни пайтда улар томонидан жиноий йўллар билан орттирилган мол-мулкларни аниқлаш ва давлат тасарруфига ўтказиш давом этмоқда.
Ҳаётда бировнинг ҳақига тажовуз қиладиган, ўзгалар молини ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга уддабурон кишилар бўлиб кўринса-да, энг олчоқ одамлардир.
Демак, ўзганинг ёки давлатнинг мол-мулкини талон-торож қилиш, уни ўзлаштириб эгалик қилиш энг оғир жиноятлардан бири.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2018 йил 25 декабрдаги ижро варақасига асосан “Жарқўрғон-Сервис-Техника” МЧЖ балансидаги Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шохобчаси” бинолари жиноий йўл билан топилган мулк сифатида давлат эгалигига ўтказиш белгиланган эди.
Таъкидлаш жоиз, бу шохобча Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақуловнинг қудаси Э.Н.га тегишли бўлиб, ҳеч шубҳа йўқки қўли узун қуда қаноти остида фаолият юритган.
Мазкур ижро иши МИБ Шўрчи туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатларига киришилган.
Шунингдек, ушбу бино ва иншоотлар 14 млрд. сўмдан ортиқ нархга баҳоланиб, Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими томонидан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.
Шунга асосан, 3 октябрь куни арзонлаштирилган нархда, яъни 7 млрд. 41 миллион сўмга сотилиб, аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари давлат даромадига йўналтирилди.
Манба Kun.uz
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz