Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
13.07.2019 06:24
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
33
ta obunachilar
~44
1 ta e’lon qamrovi
~28
kunlik qamrov
~6
ta e’lon haftasiga
133.3%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@darhaqiqatuz iqtibos olgan kanallari
Bayonoff.uz
28 Sep, 15:28
SAFARI
27 Sep, 22:00
Psixologiya
officialDTM
Agrobank
Asaka bank
Turonbank
Трастбанк
SANOAT QURILISH BANK
NBU_official
"O'ZARXIV" AGENTLIGI
UzPharmAgency
UZBEK-SILK
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
"HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
Узгидромет
AgroFin.uz
natlib.uz
"O'qituvchi" NMIU
"O'zbekiston" NMIU
Оила Маркази
VETLEGNEWS
UZSTAT
Urmon News
Uzbektourism.uz
Soliq xizmati xabarlari
O'zR FA
Davlat test markazi
Huquqiy axborot
Moliya vazirligi
madaniyat.uz
MinInnovation
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Darhaqiqat 21 Oct, 17:36
Oson deb o'ylamang erkak zotiga...
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
👌 1
👍 2
😢 1
Darhaqiqat 20 Oct, 09:31
Бошлиққа яхши кўринаман деб иш қиладиган, бошқа инсонларни ҳам ёмонлашдан қайтмайдиган «очкочилар» ҳақида яхши шеър экан. Шунақа танишларга секин жўнатиб қўйинг, ўзи тушуниб олаверади.😄

Муаллиф она тили фанидан мутахассис бўлган шоир акамиз Бобоқул Усмонов. Бир нечта шеърларини юборишди. Лекин шуниси бошқача экан. Сизга илиндим.

Бир дўстим бор шоир. Унга доим ҳақиқий шоирлар дор остида ўлади ёки қувғинда яшайди деб ҳазиллашаман.
@zаfаrbeksоlijonov
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
Attached file
👍 2
👌
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 13 Oct, 12:29
Repga qiziqmiymanu lekin juda ta'sirlandi odam.
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
Attached file
😔 1
😢 1
😞
Darhaqiqat 13 Oct, 11:09
Тақдирингиздан рози бўлинг!! Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.

М а с а л а н:
🔘Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз...

🔘Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...

🔘Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...

🔘Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз...

🔘Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...

🔘Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...

🔘Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...

🔘Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...

🔘Ёшликда ўқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

☝️Фақат сиздан илтимос:
Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишни унутманг!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бӯлади...
👉ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИДАН
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 12 Oct, 07:31
Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону-тан…
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!

Ёмон туш кўрдингми,
Бу эмас қайғу!
«Нималар кирмайди тушга…», – деганлар,
Тасаввур қилгина,
Миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!

Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган НОН,
Қайдадир ўқидим,
Бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.

Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукур қил,
Улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, НОЛИМА, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча…

Минг шукур,
Юртинг тинч,
Рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан…
Билмасанг билиб қўй,
Минглаб МУСОФИР,
Сен тепган тупроқни топмай…
Йиғларкан!!!
yosh_zakоvаtchilar_klubi
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
👍
👌 1
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 10 Oct, 18:44
Biz ham yuksaklarga tikkandik ko'zni,
Bizda ham bor edi matonat, bardosh.
Arslon chorlagandi qoshiga bizni,
Lekin qumursqalar bo'ldi safardosh.
Jami tiriklikka tanish shu xatar,
Qumursqa yaralgan yoppa talarga.
Do'stim, alam qilar, arslon bexabar,
Yem bo'lib ketsak shu qumursqalarga. !
©Abdulla Oripov
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
👍 3
👌
Darhaqiqat 10 Oct, 14:57
Сурхондарёда фаолият юритган Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан қамоққа олинганди. Айни пайтда улар томонидан жиноий йўллар билан орттирилган мол-мулкларни аниқлаш ва давлат тасарруфига ўтказиш давом этмоқда.

Ҳаётда бировнинг ҳақига тажовуз қиладиган, ўзгалар молини ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга уддабурон кишилар бўлиб кўринса-да, энг олчоқ одамлардир.

Демак, ўзганинг ёки давлатнинг мол-мулкини талон-торож қилиш, уни ўзлаштириб эгалик қилиш энг оғир жиноятлардан бири.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2018 йил 25 декабрдаги ижро варақасига асосан “Жарқўрғон-Сервис-Техника” МЧЖ балансидаги Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шохобчаси” бинолари жиноий йўл билан топилган мулк сифатида давлат эгалигига ўтказиш белгиланган эди.

Таъкидлаш жоиз, бу шохобча Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақуловнинг қудаси Э.Н.га тегишли бўлиб, ҳеч шубҳа йўқки қўли узун қуда қаноти остида фаолият юритган.
Мазкур ижро иши МИБ Шўрчи туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатларига киришилган.

Шунингдек, ушбу бино ва иншоотлар 14 млрд. сўмдан ортиқ нархга баҳоланиб, Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими томонидан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Шунга асосан, 3 октябрь куни арзонлаштирилган нархда, яъни 7 млрд. 41 миллион сўмга сотилиб, аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари давлат даромадига йўналтирилди.

Манба Kun.uz
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 6 Oct, 17:39
Odamlar bilan tez til topishib, yaxshi aloqalar o’rnatishga urining. Bu imkoniyat aynan sizning hayotingiz va karierangiz uchun foydalidir.
“Ko’prik”larni imkon boricha ko’proq quring, qachondir ularni kesib o’tishingizga to’g’ri keladi.
@mоre_than_lоvee
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
👍 1
👌
Darhaqiqat 5 Oct, 15:21
Darhaqiqat 5 Oct, 15:20
Darhaqiqat 4 Oct, 18:13
Agar azobni sezayotgan boʻlsang - Tiriksan. Oʻzgalar azoblanayotganidan aziyat cheksang - Insonsan.

© Elmurod Ermatov
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
👍 3
👌
Darhaqiqat 4 Oct, 18:10
Айни шу куни, 1938 йилнинг 4 октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. Тарихчилар бу кунни ўзбек тарихидаги энг қора кунлардан бири деб ҳисоблайдилар.
Ссср олий суди харбий коллегияси шу куни 570 нафар ўзбек зиёлиларини отувга ҳукм қилган ва ижро этган.
Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон каби адабиётимиз намоёндалари ҳам айнан шу куни қатл қилинганлар.
Одатда, танлаб амалга оширилган қотилликлар геноцид дейилмайди, ҳар қандай ўзбек бундан қутулиб қолиши мумкин бўлгандек тасаввур уйғотади. Лекин ундай эмас - агар танлов ноҳақ, адолатсиз ва бегуноҳ инсонлар ўртасида экан, бу геноциддир.

2-Жаҳон урушидан кейин немис зиёлилари қандай тарбиялангани ҳақида эшитгандим. Масалан, ўша урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир ўқитувчи, ўзига ўхшаганлардан ташкил топган гуруҳ билан мажбурий меҳнатга юборилади. Иш - фашистлар томонидан кўмиб юборилган ёки бомба тагида қолган жасадларни кавлаб олиш ва қабрга қўйиш. Ҳалиги немис ўқитувчисини куйиб кетган гўдак жасадини бир муддат қўлида ушлаб туришга мажбур қилишаркан. Шу орқали у, гарчи фашизмни қувватламаган бўлса-да, ўзининг бефарқлиги Германияга кимларнинг келишига сабаб бўлганини ҳис қиларкан, ўзини бошқа миллатлар олдида айбдор санар экан. Мана шу туйғу уларни дунёнинг энг ривожланган жамиятлардан бирига айлантирди.

Афсуски, Сталинни бундан кам бўлмаган жиноятлари учун ҳеч ким жазолай олмади. Бефарқ бўлиш тугул, ўша отиб ўлдирилган зиёлиларни сотиб берганлар, қатл қилганлар қаҳрамон бўлишди, медаллар олишди, яхши яшашди.
Афсуски, биз ҳалигача жазоланмадик, 1938 йил ва ундан кейинги воқеалар даҳшатини ҳис қилмадик. Афсуски, ҳалигача, Сталинни оқлайдиган, унинг яхши ишлари ҳам бўлганини санайдиганлар орамизда бор.
Менимча, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз, том маънодаги мустақилликка таҳдидлардан қутулмаймиз.
t.me/iqtibоslаr
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 1 Oct, 19:34
Болалигимизда ўқув йили бошланганида ўқитувчиларимиз бизга "Бу ер сизларнинг иккинчи уйингиз", - деб уқтиришарди. Дарслар бошлангач эса, сал бемалол ўтирган болаларга ўшқиришарди:
- Энангнинг уйида ўтирибсанми, аҳмоқ?!
Ҳаётда ҳам кўрдикки, "бизники" деб уқтирилган ҳеч бир нарсага бемалол ҳақли бўлолмаймиз - назоратчилар бор.
Ўқитувчиларимиз дарс вақтида бирор саволни ўртага ташлагач, "Биладиганлар жим турсин!"- дейишарди. Биладиганлар нафасини ичига ютиб ўтирарди, билмайдиганлар гапиртириларди.
Ҳаётда ҳам кўрдикки, биладиганлар тилини ютган, билмайдиганларнинг гапи авжида.
Аълочилар биринчи қатордаги парталарга ўтқизиларди ва буни ўзига хос тақдирлаш, эътироф деб уқтиришарди, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати ўқитувчининг назорати остида бўларди.
"Иккичи"лар эса, орқа парталарда, бошқа ўқувчиларнинг панасида, дарсга эътибор ҳам бермасдан, билган "ўйинларини ўйнаб", билган "қандларини еб" ўтиришарди.
Ҳаётда ҳам кўрдикки.... ҳа, майли.
Мактабда бизларга кўп ҳаётий ҳақиқатларни олдиндан кўрсатиб қўйишган экан...

©
Дилфуза КОМИЛ
@tоshоynа_uz
Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 1 Oct, 19:24
Darhaqiqat 30 Sep, 22:22
Darhaqiqat 30 Sep, 22:22
Eldan qolmaylik!!!
Darhaqiqat 29 Sep, 14:00
Бир кун келар...

Бир кун келар домлалар қадри,
Тоғ бўлади, осмон бўлади.
Бизга кулган одамлар дарди,
Дил тубида армон бўлади.

Бир кун келар муаллим шўрлик,
Санаб юрмай тийинларини.
Дафтар, китоб тутар ҳарбийлар,
Ташлаб чипор кийимларини.

Бир кун келар машина олар,
Домла ойлик моёнасига.
Муаллима қирқ сават солар,
Қуда томон тўёнасига.

Муаллимлар таътил пулига,
Қиз чиқариб, ўғил уйлайди.
Уйланмаган бўйдоқ домлалар,
Қиз танлашга чўчиб турмайди.

Бир кун келар ғам чекмас ҳеч ким,
Тушлиги-ю йўл кирасига.
Дам олишга борар домлалар,
Оврўпанинг Франциясига.

Бир кун келар домлани ҳамма,
Қадри баланд зот деб билади.
Гўдаклар ҳам прокурорликмас,
Домлаликни орзу қилади.

"Қачон келар ўша кун?"- дерсиз,
Сабр қилинг, сал шошмай туринг.
Ўша кунлар етиб келгунча,
Қадрингизни эҳтиёт қилинг!
Қалбингизни эҳтиёт қилинг!

Каналга уланиш: @darhaqiqatuz
👍 1
👌
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 29 Sep, 13:57
​​Salom hurmatli talaba!
Qiynalmay o'qiyabsizmi?, kontrakt biroz oshdi stipendiya biroz pastlabdi siqilmang baribir pulni siz to'lamaysizku).

Haqiqatdan nega sizning kontrakt summangizni ular to'lashi kerak?

-Repetitor ga deb ketib sevganingiz bilan bog'ni "hursand qilganingiz uchunmi?

-Darsingni qil deyishsa yotib olib telefonda bir joylarga" suzganingiz"uchunmi?

-Pullari oshib toshib ketayotgani uchunmi?

-Yoki o'rtog'ingizning ota-onasi uning kontraktini to'lagani uchunmi?

-Nima der edingiz omadim kelmadi biroz bal yetmadi deganingiz uchunmi?

Nega biror arzirli sabab bormi?
Ular ota-onangizligi uchun to'lashi kerakmi?

Baribir ertaga turmush qurib biringiz boshqa uyga biringiz boshqa joylarga ketasiz.
O'zingizga kafil bo'la olasizmi men yaxshi farzand bo'laman deb.

Men sizlarga adovatda emasman, sizlarni yomon ham ko'rmayman qoralamoqchi ham emasman.
Aytarsiz o'zing o'qib ko'r deb menda o'qiganlarga bor narsaning hammasi bor yog'i ham bor.

Men shunga o'ylanaman nega axir otang yemay ichmay sovuq yerlarda yoki shu yurtda ishlasa onang bitta paypoq kiymasa bir mavsumda sening shu kontraktingni to'laylik deb.
Sen esa shunchaki papkangni ko'tarib borib kelasan nima sen shu o'qitish tizimidan chiqib olim bo'lib ketarmiding.
Chiqayotganlariga tizim umuman aloqador emas, izlanish va harakat natijasi bu.

Sen ham Grand yutib olishing mumkin edi.

O'zi ishlab kamini to'ldirayotgan talabalar omon bo'lsin sizlarga sabr va omad.

Unutma ular sening ota-onangligi uchun hamma kamingni qilishga majbur emas!
(Tegib ketgan bo'lsa I'm sorry)
Forward: @tоshоyna_uz
Kanalga ulanish: @darhaqiqatuz
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 28 Sep, 15:28
dan repost: Bayonoff.uz
Ота...

Ўша йили учинчи синфга ўтаётгандим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситраб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил палтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан иккинчи синфни зўрға тугатдим.  Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...

Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жилла қурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга «тўғри келадиган» кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам «Икки-уч йил бемалол киясан», деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.

Бола – бола экан-да. Отасининг чўнтаги, аҳволи қизиқтирармиди? Мен ҳам бола эдим. Кийим бозордан чиқарканмиз, димоғимга «гуп» этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдай кўринди.

– «Шашлик» олиб беринг, – отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.

– ...

– Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.

Бу сўзни ҳеч бир ота «кўтара олмайди». Назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди… Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.

– Юр ўғлим, бир сени «шашлик»ка тўйдирай, – балки кенжа фарзанд бўлганим учундир, отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаганди.

Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихни тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим.

– Сиз емайсизми?

– Сен еявер, ўғлим, мени қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.

Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар…

Йиллар ўтса-да бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Ўзим хотирлаб қолишга интилганларим, эсламоқчи бўлганларим ёдимдан кўтарилиб кетди. Лекин отам билан боғлиқ ўша воқеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда оддийгина деҳқончилик билан рўзғор тебратган отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Ўзимга анча катта бўлган кийим-бошни «сенга лоппа-лойиқ келди» дея олиб бергани ҳам шундан. Ёки отам қорни тўқлигидан эмас, чўнтагининг «очлигидан» пиёз чайнагани юрагимни ўртайди. Менинг болаларча овқатга ошиққаним ва мазали таом олиб бергани учун ўзини қаҳрамон санаганимни сезганидан отамнинг кўзи ёшланганди ўшанда. Қизиғи, «Пиёз аччиқ экан» деб буни сездирмаганди.

Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик хотираларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай ҳислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.

Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихни қўлига олди-да анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.

Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?

– Олинг, ота!

– Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи…

Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиқ пиёз билан қорин тўйғазганди!

👉@Bayonoff
To‘liq o‘qish
Darhaqiqat 27 Sep, 22:00
dan repost: SAFARI
Ҳеч қачон бу гапни айтаман деб ўйламагандим) лекин, айтаман.

Ёшлар Иттифоқи крутой мотивацион социал видео тақдим этди. Жуда кучли ва муносиб услубда. Молодцы. Видеодаги йигит эса мени хақиқатда руҳлантирди.

"Xayrullo Ruhiddinov, 24 yosh. Vebster universiteti magistranti va maktabda ingliz tili fani oqituvchisi (IELTS bahosi 6.0).

Xayrulloning hayot yoli va uning tinimsiz mehnatlaridan ruhlanib, jamoamiz bilan yangi “Chegarasiz” loyihasini boshladik.
Biz har bir yoshning chegarasiz salohiyatga egaligiga va u kabi dostlarimizning ichki qudratini namoyon etishga bel bogladik.
Siz ham Xayrullodek yoshlarni taniysizmi?"

https://www.facebook.com/yoshlarittifoqi.uz/videos/465570024050640/
To‘liq o‘qish