Bojxona ishi va huquqi dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарори (973-сон, 06.12.2019 й.) қабул қилинди,
Мазкур қарорга мувофиқ, Ҳукуматнинг 10 дан ортиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 59-бандига киритилган ўзгартиришга асосан:
➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
✅ Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришларга асосан:
➡️ олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига тест синовларида тўплаган балларининг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат ОТМларига ўқишга киришда эса тўплаган балларининг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
➡️ “Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли тугатганларга, таркибида ушбу мактаб бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий харбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш натижаси бўйича кириш ҳуқуқи берилади.
Каналга уланиш ⬇️⬇️⬇️
https://t.me/bojxonahuquqi