Clinical Manual


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Бола қобилиятни юзага чиқаришда тўсқинлик қилувчи қандай нотўғри тарбия мавжуд???

🔷Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.

🔶Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

🔷Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади.

🔶Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

🔷Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичилмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди.

🔶Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас.

🔶Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас.

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Facebookдан олинди..!


Емакхонада қўшни столда ўтирганларнинг гапи қулоғимга чалинди.
«А: Ошқозоним оғриганди духтирга бордим. Гастрит бўлибсан деди. Бунга сабаблардан бири стресс экан... Кейин неврологга бордим..., ҳозир анча яхшиман.

Б: Эйй бу духтирларни мақсади сени даволашмас, соққа қилиш! Сенга дори ёзганда ё ренген-пенген қиганда 500-600 соққани қибўлади.

А: Йўқ, менга ортиқча нарсалар ёзмади. Шундан бери яхшиман, зўр духтиракан ва ҳ.к.»

Эсингиздан чиқарманг! Шифокор сизни тузалишингизни сиздан кам хоҳламайди!

Агар фикрингиз «Б» каби бўлса, касал бўлганингизда шифокорга эмас табибга боришингизни маслаҳат бераман. Табиб оғзингизга туфлаб, «нимўляпт?» деб орқангизни силаб қўйса «тузалиб кетасиз».

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Болангиз қайси ёшда қандай товуш(ҳарф)ларни талаффуз қила олиши кераклигини биласизми???

🔸 Болалар талаффузида товушларни пайдо бўлиш нормалари:

🔹1 ёшдан 2 ёшгача:
А, О, Э
П, Б, М

🔹2 ёшдан 3 ёшгача:
И, У, Ф, В
Т, Д, Н
К, Г, Х,

🔹3 ёшдан 5 ёшгача:
С, З, Ш
Ж, Ч

🔹 5 ёшдан 6 ёшгача:
Л, Р

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Хомиланинг ўғил ёки қиз бўлиши кимга боғлиқ???

🔸 Тажрибалар шуни кўрсатдики туғилажак боланинг жинси фақат отанинг манийси таркибидаги сперматазоидларнинг хромасомаси Х ёки У бўлишига боғлиқ.

🔸 Қуръонда эса 1400 йил олдин фан техника ривожланмаган пайтда Аллоҳ
"Ва албатта У Зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир." (Нажм сураси, 45-46-оятлар).

❗️ Хурматли эркаклар шунинг учун хотинингиз фақат қиз туғса урушманг аввало бу Аллоҳдан кейин эса сизга боғлиқ. Қиз бола хам Аллоҳнинг неъмати атрофизга қаранг қанча тирноққа зорлар бор.

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
​​​

✳️ Дориларни қачон ичиш керак ?Овқатдан кейинми ёки овқатдан олдин???

❗️ Деярли кўп холларда шифокорларимиз рецептда ёзишмайди ёки фармацевтлар орқали тўлиқ жавоб ололмаймиз, хаттоки дори йўриқномасида хам кўрсатилмайди.
Дори шакллари хар хил бўлиб улар таъсир механизми ва гурухига қараб буюрилади.

🔸 Оғриқ қолдирувчилар хаммаси овқатдан сўнг
🔸 Юрак дорилари кечқурун
🔸 Қон босимига қарши дориларни кечқурун (айримлари эрталаб)
🔸 Аллергия қарши дори воситаларни кечқурун
🔸 Антибиотикларни овқатдан 1.5-2 соат аввал ёки кейин (албатта схема режим асосида)
🔸 Фақат сув билан (кофе, сок,газли ичимликлар мумкин эмас)
🔸 Иложи борича овқатга аралаштирманг, чунки овқатларингиз таркибидаги айрим махсулотлар дорининг кучини пасайтириши ёки кучайтириши мумкин. Баъзи бир юрак дорилари овқат махал хам буюрилади.
🔸 Хазм қилдирувчи дориларни факат овқат орасида ёки кейин.

https://t.me/drolimjonov_blog




dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ НEГА САРҒАЯДИ?

БУ ТАБИИЙ ҲОЛМИ?

🔸 Кичкинтой она қорнида эканлигида кислородни йўлдош орқали олган.Туғилгач, ҳомила кислороди ҳаводаги кислород билан алмашинди. Эски қон таначалари парчаланишга улгурмай, бола жигарида билирубин номли модда сифатида йиғилади. Айнан шу модда бола терисини сариқ рангга бўяйди.

❗️Билирубин қонда кўпайгани сайин боланинг бош териси, бўйни, кўкрак ва қорин соҳасидаги тери сарғайиб боради.


🔸 Сариқликни аниқлаш учун:

❗️боланинг пешона терисига кўрсаткич бармоқ билан енгил босилади. Агар босган жой қизармай, сариқлик сақланса, албатта, шифокорга хабар берилади.

❗️сариқлик қўл ва оёқ кафтларига тарқалиши хавфли.

❗️сариқлик 3 ҳафтадан ортиқ сақланса, шу билан бирга бола инжиқ, эмишдан бош тортса, бу ҳақда албатта, болалар шифокорини хабардор қилиш лозим.

🔸 Агар бола муддатига етиб туғилиб, тана вазни меъёрида бўлса, теридаги сариқлик илк ҳафтанинг охирларидаёқ ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу табиий (физиологик) сариқлик ҳисобланади. Аммо соғлом, тана вазни меъёрида туғилган, кун сайин вазн қўшиб борсада, сариқлик 2 ҳафтадан кейин ҳам йўқолмаса, албатта, болалар шифокорига мурожаат этиш керак.

🔸 Муддатдан илгари туғилган болаларда сариқлик 12-14 кунлик бўлгунича давом этиши мумкин. Негаки, уларнинг жигари тўла етилмагани сабаб,билирубинни организмдан чиқаришга бироз ожиз.

🔸 Аслида, янги туғилган чақалоқларнинг ҳар 10 тадан 5-6 тасида сариқлик кузатилади. Қолганларида эса бу жараён меъёрда кечиб, бола рангига урмайди.

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Болаларни эмлашдан олдин ва кейин нималарга эътибор бериш керак?

🔸 Мамлакатимизда миллий эмлаш календари мавжуд бўлиб, жадвал асосида болаларга турли касалликларга қарши эмлаш олиб борилади.Ушбу жараённи тўғри ташкил этиш шифокор билан бир қаторда оналарга ҳам боғлиқ.

🔸 Эмлаш орасидаги муддат камида 1 ой бўлиши керак.

🔸 Эмлаш вақтида бола соғлом бўлиши лозим. Агар болада шамоллаш белгилари бўлса, бола тўлиқ тузалгач, 2-3 ҳафтадан кейин эмланиш керак.

🔸Болани ҳар эмлашдан олдин шифокор педиатр кўригига олиб бориш.

🔸 Эмлашдан кейин 1-2 кун болани чўмилтирмаслик керак.

🔸 Эмлашдан олдин ва эмлашдан сўнг бир неча кун давомида бола овқат рационига янги маҳсулотлар қўшмаслик.

🔸Эмлашдан кейин бир неча кун болани гавжум жойларга олиб бормаслик лозим.

🔸 Агар болада турли дори воситаларига реакциялар, тутқаноқ ҳолатлари кузатилса, эмлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Чақалоққа сут етишмаслигини қандай қилиб билиш мумкин?

💁‍♀ Она сути етишмаслигининг асосий белгилари:

🔸 Боланинг бир ойда вазни етарлича ошмаслиги;
🔸 Она сутининг суткалик миқдори камайиши;
🔸 Боланинг инжиқланиши;
🔸 Суткалик сийдик миқдорининг камайиши;

🔸 Бир неча ойлик чақалоқ кунига камида 6 марта сийдик чиқариши, бунда сийдик рангсиз ёки оч-сарғиш бўлиши керак.

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Чақалоқларда пастки жағ титраши - тремор!

🔸 Янги туғилган чақалоқларнинг нерв толалари ҳали қобиғ билан қопланмаган бўлади. Шунинг учун ташқи таъсирларга жавобан тез реакция қайтаради. 

🔸 Кўпчилик оналар бола эмаётганда пастки жағининг титраганини кўриб ҳавотирга тушадилар. Бу айнан нерв толалари тўлиқ шаклланмаганидан мускулларнинг тартибсиз қисқариши натижасида пайдо бўлади. Даво талаб    этмайди. Бола ҳаётининг учинчи ойига келиб йўқолиб кетади.

🔸 Шу вақтдан кейин ҳам йўқолмаса ёки кучайиши кузатилса болалар невропатологига ёки педиатрга мурожаат қилиш керак.

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️Ҳ омиладорликда камқонлик қандай оқибатларга олиб келади???

✅Камқонлик ташхисига беъетибор бўлиш жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин:

✔️ҳомила тушиш хавфи (20-42%), ✔️артериал гипотония (артериал қон босими тушиши) (40%),
✔️ҳомила йўлдошининг муддатдан эрта кўчиши (25-35%),
✔️ҳомила ривожланишдан ортда қолиши (25%)
✔️муддатдан эрта туғруқнинг бошланиши…

✅Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасига келиб, ҳомилада темир моддасига бўлган талаб ошади ва онада темир моддасининг заҳираси деярли якунланади. Шу боис айнан биринчи уй ойликдан сўнг камқонликнинг олдини олувчи препаратлар буюрилиб, ойлик текширувдаги қон таҳлилида гемоглобин миқдори назорат қилинади. Гемоглобин миқдори меъёрдан кам бўлса, даволовчи шифокор томонидан препаратлар билан муолажа қилиш буюрилади. Таомномага ҳам гемоглобинни кўпайтирувчи маҳсулотлар (гўшт, тухум, бодом, қизил лавлаги, шивит, кашнич) киритиш тавсия этилади.👆

https://t.me/drolimjonov_blog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
✳️ Болани томоғида бирор нарса тиқилса биринчи ёрдам беришни биласизми???

🔸Бундай пайтда ваҳимага тушиб қолманг. Вазиятга тўгриликча ёндашинг.
Болани томоғида нарса қолганда у бақиролмайди нафас ололмайди. Қизаради кейин кўкаради. Оғзидан кўп сўлак ажралади ва бола қулини оғзига олиб боради. Агар сиз нотўгри ёрдам кўрсатсангиз бола бир неча дақиқада ҳаётдан кўз юмиши мумкин.


❗️Энг аввало унутманг! Қулингизни болани оғзига тиқманг. Бу билан сиз вазиятни оғирлаштирасиз!

Биринчи ёрдам!

🔸Болани иккала қўлини юкорига кўтаринг. Бунда томоқ йўли кенгаяди ва у ўзини енгил ҳис қилиши мумкин.
🔸 Агар ёрдам бермаган бўлса болани қорни билан ётқизиб икки курак орасига 5 маротаба уринг.
🔸Охирги ёрдам бу болани оғзини очиб тилини бармоқ билан босинг, тил учини эмас балким ичкарироқни босинг бола қайт қилади. Оғзидаги нарсаям чиқиб кетади.

https://t.me/drolimjonov_blog


❗️2025 йилга бориб, дунёда ҳар икки кишидан бири аллергиядан азият чекиши мумкин

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

📊 — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир Ер юзи аҳолисининг 35-40 фоизи аллергиядан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.

📌
Бу атроф-муҳит ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам харакатлилик, стресс каби омиллар билан боғлиқ.

📈 Энг ёмони, вазият келгусида янада ёмонлашиши мумкин. Жумладан, ЖССТ прогнозига таянсак, 2025 йилга бориб, дунё аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади. Баъзи ривожланган мамлакатлар эса ҳозирданоқ ушбу чизиққа етиб улгурди.

Ваҳоланки, бундан 50-60 йил аввал аллергик касалликлар сайёрамиз аҳолисининг бор-йўғи 2-3 фоизида учраган. Бироқ кейинги ўн йилнинг ўзида бу дардга чалинган беморлар сони 2 баробар ошди.

🤧 Айниқса, глобаллашув жараёни жадал кечаётган АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи давлатларида бу борада вазият анча хавотирли.

🦠 Қолаверса, коронавирус инсоният бошига тушган оғир синов бўлди. Мазкур хавфли инфекцияга чалинганларни даволашда антибиотиклар, фермент ва гармон препаратлари, витаминлар, қон суюлтирувчи воситалардан кўп миқдорда фойдаланиш аллергик касалликларни авж олдириб юборди.

🔬 Оқибатда анафилактик шок, токсикоаллергия, Лайелла ва Стивенс-Джонсон синдроми каби охири ўлим билан якун топадиган аллергик касалликлар кўпайди. Шу сабабли бугун аллергия эпидемияга қиёсланмоқда.

🍔 Бундан ташқари, носоғлом турмуш тарзи инсоният саломатлигига жиддий путур етказяпти. Нотўғри овқатланиш — улар орасида энг кенг тарқалган омил. Бу хасталик асосан болалар, хусусан, эмизикли гўдаклар орасида кўп учрайди. Унинг хатарли томони – аллергеннинг кам миқдори ҳам баъзан инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

✳️ Бизнинг канал: @allergo_immunolog


dr_Olimjonov ( shaxsiy blog ) dan repost
#диққат

‼️"Fast food"лар инсон хотирасини умрбодга ёмонлаштиради 🍔❌

Ёғ ва шакар билан тўйинган зарарли овқатларни мунтазам истеъмол қилиш танадаги атсетилхолин даражасига таъсир қилади, бу хотира ва ўрганиш учун жавобгардир.

❌Айниқса, ўспиринларда хотира пастлиги кузатилган ва энг муҳими, агар одам тўғри овқатланишга "ПП"га ўтса ҳам, ҳотира яхшиланмайди

Фастфудларни севиб истеъмол қиладиганларга жўнатиб қўямиз

https://t.me/drolimjonov_blog


Юртимиздаги кутубхоналар сони:

2000 й. — 6027 та
2001 й. — 5936 та
2002 й. — 5943 та
2003 й. — 6158 та
2004 й. — 5953 та
2005 й. — 5892 та
2006 й. — 1200 та
2007 й. — 1521 та
2008 й. — 1650 та
2009 й. — 2722 та
2010 й. — 2809 та
2011 й. — 2809 та
2012 й. — 2831 та
2013 й. — 2834 та
2014 й. — 2877 та
2015 й. — 2914 та
2016 й. — 2908 та
2017 й. — 2898 та
2018 й. — 2902 та
2019 й. — 398 та
2020 й. — 400 та
2021 й. — 402 та...

***
Кўчамизга қараймиз,
Катта бизнинг кўчамиз.
Турфа эшиклар қатор,
Қайси бирин очамиз?!

Қадамда шаробхона,
Оралаб кабобхона.
Лек, афсус, топилмайди —
Битта ҳам китобхона.

Бор ҳоким — жанобхона,
Ҳам қози — жавобхона.
Учрамайди, лек аттанг,
Бир китоб — савобхона.

Дорихона ҳам бисёр,
Гўё бутун эл бемор.
Қалбга шифо бўлгучи —
Кутубхона йўқ бекор.

Маърифат тутиб, хона,
Дардларин ютиб, хона.
Туради кутубхона —
Интизор, кутиб хона...

Кўчамизга қараймиз,
Шуми бизнинг кўчамиз?
Кутубхона бўлмаса —
Бу кўчадан кўчамиз!..

Бобур БОБОМУРОД

2018 й.


Тасаввур қилинг қўрқинчли туш – 1 кун бутун Ўзбекистондаги 80 мингдан ортиқ врачлар ишламади! Бу қанақа оқибатларга олиб келишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Агар Ўзбекистондаги барча врачлар 1 кун ишламаса:

- 27500 тез тиббий ёрдамга чақирув амалга оширилмай қолади.

- Бу чақирувларнинг 70 фоизи оғир беморлар томонидан мурожаат қилинаётлигини ҳисобга олсак, 19250 та оғир бемор тиббий ёрдамсиз қолади.

- Агар шу беморларнинг 50 фоизи ўлим хавф солган касалликлар билан мурожаат қилса, 9625 киши шу куни тиббий ёрдам олмаганлиги сабабли оламдан кўз юмади. Шунча оилада мотам, аза.

- Ушбу сабаб билан оламдан ўтганларнинг 10 фоизи (энг кам миқдор) болаларга тўғри келишини ҳисобга олсак, 962 та бола шу куни вафот этиши мумкин. Уруш ўчоғи бўлган Сурияда бир ойда 90 та бола вафот этади.

- Бир кунда бутун республикамиз бўйича мингдан ортиқ шошилинч операсия ўтказилмай қолади. Бу эса яна 1000 га яқин кишининг ҳаётдан кўз юмишига ёки ногирон бўлиб қолишига олиб келади.

- Бир кунда республикамизда 2100 дан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Агар туғруққа малакали акушерлар ёрдам кўрсатмаса 60 фоиздан кўпроқ чақалоқ нобуд бўлиши мумкин. Бу 1260 та чақалоқ нобуд бўлади, дегани.

- 2100 чақалоқни дунёга келтираётган оналар малакали ёрдам олмаса, уларнинг 40 фоизи (840 нафар она) туғруқ вақтида вафот этади.

- Шифохонада ётиб даволанаётган 170 000 дан ортиқ бемор назоратсиз қолади. Улардан 5 фоизини оғир бемор деб ҳисобласак, 8500 бемор шу куни турли асоратлардан вафот этиши мумкин.

- Юқоридаги ҳолатлардан ташқари, қанчадан-қанча оғир ҳолатдаги бемор болалар, ҳомиладор оналар, бемор қариялар, ногирон беморлар шу куни малакали тиббий ёрдамсиз қолиши ўта аянчли, мудҳиш ҳолатдир.

Қадрли юртдошлар! Шифокорлар бир кун ишламаса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрдингизми? Бундай ҳолат ҳаётда бўлмайди, дейишингиз мумкин. Бўлмасин ҳам.

Ўзбекистон армияси халқни ташқи душманлардан ҳимоя қилади. Агар Қуролли Кучларимиз мустаҳкам бўлмаса, ташқи кучлар юртимиз тинчлигига рахна солиб, уруш деган балога сабаб бўлиши мумкин! Уруш эса қанчадан-қанча инсонларнинг ёстиғини қуритади. Шу боис ташқи балолардан ҳимоя қиладиган ҳарбийларимизни жуда ҳурмат қиламиз. Хўш, нега бизни турли хасталиклардан ҳимоя қилаётган врачларни ҳурмат қилишни унутиб қўймоқдамиз? Энг бебаҳо неъмат бўлган саломатлигимиз посбонларининг қадрига етмаяпмиз?

Қадрини билган ҳамкасбларимиз ўз юртида ҳурмат кўрмагач, чет элларга чиқиб кетяпти. Чет эл олийгоҳларида шифокор бўламан, деб ўқиётган фарзандларимиз юртимизга қайтмаяпти. Шифокор бўлишни орзу қилган ҳамкасбларимиз ўз касбидан безиб қоляпти.

Ҳурматли Ватандош! Тафаккур қилинг, шифокорлар ва уларнинг машаққатли меҳнати қадрига етинг!

Муаллифини билмадим, лекин зўр ҳаётий мақола бўлибди.


✳️ Чақалоқлар нега ундай қилишади???

👶Кичкинтойлар бармоғингизни  маҳкам ушлашади. Буларнинг барчаси туғма рефлекслар деб аталади. Онасини йўқотиб қўймаслиги  ва оч қолмаслиги учун рефлекслар Аллоҳ  томонидан шундай яратилган. Айтганча, ўзини эслатиб туриш учун ҳам янги туғилган чақалоқ йиғлашни ўрганади.

✳️ Бизнинг канал : @clinical_manual


✳️ Тирноқларнинг заифлиги ва соч
тўкилиши танада селен етишмаслиги-
нинг биринчи белгилари эканлигини биласизми???

🔶Селен нима учун керак?

▪️Селен иммунитетни яхшилайди. (ҳозир, бу, айниқса, коронавирус, грипп, САРС даврида жуда муҳим);
▪️Қалқонсимон безнинг нормал ишлашини қўллаб-қувватлайди (ёд алмашинувини нормаллаштиради);
▪️Ферментлар ва гормонлар ишлаб чиқаришга ёрдам беради;
▪️Инсулт, юрак хуружи, артритдан ҳимоя қилади;
▪️Ёмон холестерин даражасини пасайтиради.

🔸Селен таркибли препаратлар:
➡️Селен форте
➡️Селениум
➡️Компливит Селен
➡️Селен актив
➡️Селен + цинк

✳️ Бизнинг канал : @clinical_manual


✳️ Дунёда ҳаёти давомида бирон марта гижжа билан касалланмаган инсон йўқлигини билармидиз!!!

🔶Болаларда қуйидаги белгилар орқали намоён булади:
🔺Вазн йўқотиш;
🔺Тери рангининг очлиги;
🔺Сурункали чарчаш;
🔺Кечки пайтда анал тешиги атрофида қичишиш;

💊Гижжага қарши дори воситалари:
🔹Мебендазол(аскаридоз,ентеробиоз)
🔹Пирантел(ентеробиоз, аскаридоз)
🔹Левамизол(аскаридоз)
🔹Албендазол(аскаридоз, трихинеллёз, ентеробиоз)

❗️ Болаларга гижжа билан зарарланишини олдини олиш учун қовоқ уруғларини бериш тавсия етилади.
Уруғ таркибидаги мавжуд бўлган _кукурбитинлар_ паразитларни нобуд қилади.Будан ташқари,овқатланишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш керак!!
!

✳️ Бизнинг канал : @clinical_manual


✳️ Кофе вазн йўқотишга ёрдам беради. Қолаверса, унинг фойдаси бисёр!!!

🔸Кофени, чиндан ҳам керак бўлгандагина ичинг (яни хар куни эмас), шунда у тетиклаштиради;

🔸Озиш учун, овқатдан 1-2 соат ўтгач ичинг, фақат, шакарсиз ва газаксиз ичиш керак:

🔸Кофедан сўнг, дойим, етарли миқдорда сув ичинг;

🔸Кофе, паст қон босимини, нормаллаштиришга ёрдам беради.

✳️ Бизнинг канал : @clinical_manual

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.