Чистая Энергия / Sof Energiya

@clearenergy Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Чистая Энергия - это научно-популярный журнал, который расскажет обо всём важном и, самое главное, интересном из мира чистой энергии.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ilm-fan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ilm-fan
Indeksga qo‘shilgan
28.03.2019 16:17
27 May, 15:50 (37 kun oldin)
​​Биз сиз билан, углеводородлар (кўмир, нефт ва газ) электр- ва иссиқлик энергиясининг асосий манбаи, автомобиль транспортлари ва авиациялар учун ёқилғи бўлиб хизмат қиладиган, оламда яшамоқдамиз. Бироқ, углеводородли хом-ашёлар қайта тикланмайди қолаверса, бу манбааларнинг заҳираси бирданига тугаши мумкин.

Бутун дунёни ташвишга солиб турган бу муаммонинг ечимларидан бири айнан биоёқилғи бўлиши мумкин.
Биоёқилғи – энергия олиш учун ишлатиш мумкин бўлган ўсимлик хом-ашёси, органик саноат чиқиндилар ёки тирик организмлардан олинадиганмаҳсулотдир. Ёқилғилар суюқ биомасса (масалан, биоэтонол двигетелларнинг ички ёнув қисмида қўлланилади); қаттиқ биоёқилғи (ёғоч-ўтин); газсимон – биогаз (биомассани чиритиш йўли билан олинадиган газ), биоводород, метан каби турларга бўлинади.
Биоэтанол Бразилияда кўп ҳолларда шакар-қамишдан, АҚШ да эса – маккажўхоридан олинади.

Биоёқилғининг кўп ижобий томонлари мавжуд, бироқ ундан фойдаланишда қийинчиликлар ҳам етарлича. Хусусан, бу ёқилғини ишлаб чиқариш учун, қишлоқ хўжалигида мақсадли фойдаланиш имкони бўлган катта-катта ер майдонлари шунингдек, жуда кўп миқдорда чучук сув талаб қилинади. Шу сабаб, углеводородли ёқилғи турлари билан рақобатлашиш имконига эга биоёқилғиларни ишлаб чиқариш учун олдинда кўплаб ишларни амалга ошириш даркор.

#буқизиқ

@Clearenergy