Президент автомобил
ишлаб чиқарувчилари учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди
Президент Шавкат Мирзиёев 13 январь куни машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Бугунги кунда бир қатор компаниялар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестициялар олиб кириш истагини билдирмоқда.
Шу боис давлат раҳбари локализация даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди. Бунда, автомобилларни саноат усулида йиғиш, йилига 50-60 мингта ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланган.
Жорий йилда Хоразмда кузов деталларини тайёрлаш корхонаси, Андижонда 4 та, Навоий вилоятида 2 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишга туширилади. Кооперация платформаси доирасида 122 та хусусий корхона иштирокида яна 80 та детал ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади.
Йиғилишда хорижий мутахассислар иштирокида “Ўзавтосаноат” фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
1 июлга қадар тармоқ таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш бошланади. Тармоқда рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди. “Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.
(CHUSTLIKLAR👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAEwco8DN3oO8aN9XWw