Chust 49-Ayrim fanlar chuqur oʻqitiladigan sinflari mavjud umumiy oʻrta taʼlim maktabi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Namangan viloyati Chust tumani 49-ayrim fanlar chuqur oʻqitiladigan sinflari mavjud umumiy o'rta ta'lim maktabi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Facebook|Instagram|X


Ҳафта бошида тақдим этган хафталик об—ҳаво шарҳида чоршанба-пайшанба кунлари бошни совуқдан асраш учун қалпоқлар кийиб олишни тавсия этгандик.

Эртага тонгда республиканинг катта қисмида ҳарорат нол даража ва ундан пасаяди. Бошни совуқдан асранг.


Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Газета.ўз жамоаси билан Ўзгидромет, қўшни мамлакат ҳамда Россия об-ҳаво бюро хизматлари прогнозларига асосланиб, бизда ноябрдаги об-ҳаво кутилмаларини шарҳлашга ҳаракат қилдик.

Гарчи ҳозир ойнинг 10—санасида турган бўлсак-да, бизга келаётган 20 кунликда вазият қандай экани қизиқ.

Ноябрь сўнгига қадар бизда бироз қуруқ иқлимий муҳит, ҳарорат режими бўйича меъёрий ва меъёрдан бироз иссиқ ҳарорат кутилмалари эълон қилинмоқда.

Келаётган 15 кунликда эса минтақани кескин совитиб юборувчи совуқ ҳаво оқимлари кириб келмаслиги ойдинлашмоқда. Ёғинлар иккинчи декада ўртаси ва учинчи декада бошларида кузатииши мумкин.

Мақолада Эль-Ниньо ва Ла-Ниньо ҳодисалари шаклланишига қараб, келаётган қиш мавсумининг умумий ҳарорат режим кутилмаларини илмий ёндашув асосида халқ тушунарлироқ тилда ёритишга уриндик.

Ўқинг


⚡️Ўқувчиларга дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади

“Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруқда мазкур меъёрлар белгиланган.

Унга кўра ўқувчиларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

➡️ таълим муассасаси уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, тор ва танани очиқ кўрсатувчи юпқа (ҳарир) кийимда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил
тақинчоқлар тақиши;

➡️ ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (дискриминация), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни (буллинг) кўрсатиши;

➡️ қонун билан тақиқланган, миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки таълим муассасасининг фаолиятига тегишли, шунингдек, таълим муассасаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга
жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;

➡️ дарс жараёнида қулоқчинлар (наушник) орқали уяли алоқа воситалари ва турли хил аудио қурилмалардан фойдаланиши, дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиши;

➡️ таълим муассасаси компьютерларида таълим муассасасига тегишли бўлмаган
маълумотларни, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаган турли видеоматериаллар, тақиқланган диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни, зўравонликни тарғиб қилувчи, порнографик характердаги ҳар қандай видео, аудио ва фотоматериалларни тайёрлаши, сақлаши, фойдаланиши ва тарғиб этиши;

➡️ таълим муассасаси ҳудудида туғилган кун, Ўзбекистон қонунчилигида белгиланмаган турли байрам тадбирларини нишонлаши.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar


#Маълумот_учун
​⚡️Мактабларда II чорак дарслари

1️⃣1️⃣ноябрь кунидан бошланади

Мактабларда таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан белгиланган.

Қарорга кўра:

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 6 календарь кун, яъни 10 ноябргача давом этади, II чорак эса 11 ноябрь (душанба) кунидан бошланади. II чорак дарслари эса 27 декабрь кунига қадар давом этади, қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 14 календарь кун давом этади.


Norvegiyada ham bolalarga ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish taqiqlanmoqda

Bundan avval Avstraliya hukumati ham 14−16 yoshgacha bo‘lgan bolalarning Instagram va TikTok’dan foydalanishini taqiqlash masalasini ko‘rib chiqqan edi.

Fransiyada bo‘lsa, 15 yoshgacha bo‘lgan o‘quvchilar uchun maktabda mobil telefonlarni taqiqlash sinovdan o‘tkazilmoqda.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/930

Telegram I Facebook I YouTube


Master English Academy dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#olimpiada
M.E.A. OLIMPIADA 2024

#️⃣  INGLIZ TILIDA OʻZ BILIMINGIZNI SINASH VAQTI KELDI !

🎞 Chust shahrida yagona ingliz tiliga ixtisoslashtirilgan oʻquv markaz tomonidan taqdim etiladi
✔️ Olimpiada 4 -7 / 9 - 10 sinflar oʻrtasida boʻlib oʻtadi .

📜Olimpiada asosan test sifatida ótkazilishi kutilmoqda

- Shuningdek Spelling Bee 🐝 tanlov doirasidan o'rin olgan .

📣 Yutuqlar !

💳 100% va 50% vaucherlar

🎁 Free IELTS ( IELTS imtihonini bepul topshirish )

📈 Free M.E.A Mock Exam

👉 Qimmatbaho sovĝalar

💵 Pul yutuqlari


Olimpiada Test shaklida boʻlib o'tadi!

✏️ Roʻyxatdan oʻtish uchun
@mea_olimp yoki 770544342

Create Your Future
💬Telegram | 📷Instagram
📺 YouTube | 📏Results


Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Бироқ мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.


Hilola Umarova dan repost
Aziz ustozlar, qadrli vatandoshlar!

Avvalo, barchangizni milliy gʻururimiz — oʻzbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun, ona tilimiz bayrami bilan chin qalbimdan samimiy tabriklayman.

Albatta, har bir inson uchun tugʻilib oʻsgan oʻz uyi va Vatani qanchalik aziz boʻlsa, ilk bor tili chiqqanda aytiladigan soʻzlarni ifodalovchi ona tili ham shu kabi muqaddas va qadrlidir.

Shu maʼnoda biz bugun moʻtabar sanovchi oʻz ona tilimiz — oʻzbek tilining hayotimizda tutgan oʻrni har qachongidan ham muhim ahamiyatga egadir.

Fursatdan foydalanib, yurtdoshlarimizni milliy oʻzligimiz va gʻururimiz timsoli boʻlgan ona tilimizning bugungi muhim sanasi bilan yana bir bor muborakbod etaman.

Jonajon ona tilimizning mehrli ziyosi doimo tafakkurimiz va qalblarimizni yoritib tursin!


Hilola Umarova,
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qadring baland bo‘lsin, ona tilim!

Milliy qadriyatlarimiz va davlatchilik timsoli bo‘lgan ona tilimiz har doim dunyo minbarlarida jaranglab tursin! O‘z sofligi va jozibasini hech qachon yo‘qotmasin.

21-oktabr — O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun.
Tilimizni asraylik!


1989 йил 21 октябр куни Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинган, унга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган.

Ҳар бир халқнинг она тили унинг бебаҳо бойлиги ва миллий ифтихори саналади. Барчага Ўзбек тили куни муборак бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Markaziy saylov komissiyasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ Бефарқ бўлманг! Ўз келажагингизни ўзингиз танланг! Овоз беринг!

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


Ўқув йили давомида мактабга фарзандингиз таълим олиши юзасидан неч маротаба ўқитувчилар билан мактабга бориб суҳбатлашгансиз?
So‘rovnoma
  •   Ҳар ота-оналар мажлисида бораман, Шунда гаплашаман
  •   Ота-оналар мажлисига боришга имконим йўқ, телефон орқали хабарлашганман
41 ta ovoz


Фарзандингиз билан уй вазифасини бажарганда қийинчиликка учрайсизми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа
  •   Йўқ
42 ta ovoz


Фарзандингиз билан бир кунда неч соат шуғулланасиз?
So‘rovnoma
  •   1 соатдан кам
  •   1 соатдан кўп
  •   Шуғулланмийман
  •   Кўпи билан 2 соат
42 ta ovoz


Фарзандингиз қайси касбни эгаллашини ким белгилайди деб ўйлайсиз?
So‘rovnoma
  •   Ота-она
  •   Ўқитувчи
  •   Ўқувчининг ўзи
45 ta ovoz


Фарзандингиз билан бирга уй вазифасини бажарасизми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа
  •   Йўқ
  •   Онда-сонда
43 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.