#Пойтахтдан_мактуб
Ибратли умр
Чортоқлик фахрий устоз Фарида Солиевани таниганимга 25 йил бўляпти. Биринчи бор телевизорда кўриб ҳавасим келганди. Саодат Ўрмонова Фарида Солиева ҳақида жуда самимий кўрсатув тайёрлаганди. Шунда қандай бахтли аёл деган фикр ўганди ҳаёлимдан. Кўрсатувни кўриб аёл ҳақиқатдан Аллоҳ яратган мўъжиза эканига ишонч ҳосил қилганман.
Йиллар ўтиб, устознинг мактабига адабий учрашувга бордик. Ажойиб учрашув бўлганди. Устоз бир сўзимни эслаб қолган экан. Ҳаётда кечирим сўрайдиган иш қилманг. Кечирдим деган билан инсонни юрагида чандиғи қолиб кетади. Бир куни шу сўзимни эслатди. Хурсанд бўлдим. Кимдир сизни эсласа, ўйласа бахт.
Фарида опа меҳнаткаш, фидойи, илмли, оқ кўнгил, беозор, оддий ва содда ўзбек аёли. Улар ёмонликни билмайди. Шу ёшгача фақат яхшилик яратиб яшаётган аёл мен билган Фарида Солиева. Чумолига ҳам озор бермайдиган устозга берилган мукофот "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони айни эгасига топширилган мукофотдир.
Ибратли умри билан бизга ибрат бўлиб яшаётган Фарида Солиевага чин дилдан ҳавас қилса арзийди. Илоҳим, эзгу ишларининг роҳатини кўриб, узоқ йиллар роҳат фароғатда яшаш бахти насиб этсин.
Ҳурмат ва муҳаббат билан:
Васила Турдибоева, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси
✍
@chortoqhokimligiuz