#ТАОМЛАНИШ_ОДОБИ
Азизлар, сизларга яна бир эслатмани айтиб ӯтмоқчимиз. Бирор йиғин ёки тадбирларда баъзи одамларнинг чап қӯллари билан еб ёки ичаётганларининг шоҳиди бӯламиз. Шундай ҳолатда уларга бу ҳақда дарҳол танбеҳ беришга ҳаракат қилишимиз лозим. Тӯғри, бу ишни улар билиб-билмай ёки аҳамият бермай қилишади. Баъзи инсонлар эса овқатни ӯнг қӯлда еганлари билан, ичимликни чап қӯллари билан ичишади. Бу ҳам суннатга хилоф ишдир. Қуйидаги ҳадисни ӯқиб, бу ҳақда ундан хулоса чиқарайлик.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз чап қўли билан овқатланмасин. Ҳамда чап қўли билан ичимлик ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан овқатланиб, чап қўли билан ичимлик ичади», дедилар.(Муслим ривояти.)
❗Баъзи ота-оналар: "Фарзандимиз чапақай бӯлса-чи?" - деб савол беришлари табиий.
Бу саволга жавобан, уларни ёшлигидан ӯнг қӯлда еб-ичишга ӯргатсак, бу ҳол одатга айланишини айтган бӯлардик.
Аммо, чап қӯлда ёзиш масаласига келсак, уламолар буни ҳеч қиси йӯқ, ёзиш мумкин дейишган.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
Chiroyli Qiroatlar