Телеграмда кулгиграм. dan repost
😁 😁 😁 😁 ҚИБРАЙ ҚАҲҚАҲАСИ
КАПГИР УШЛАМАГАН ЭРКАК
Хотиним ишхонасидан қўнғироқ қилиб қолди:
– Адаси, бугун ишда озгина ушланиб қоляпман. Боргунимча сабзи-пиёз артиб, тўғраб туринг. Ўзим бориб қулинг ургилсин паловхонтўра пишириб бераман.
Умримда қозон олдига яқин бормаганман. Хотин амри вожиб, деб сабзи-пиёз арчиб, тўғрадим. Ош дейилганида бош тортиб бўлармиди.
Чўнтак телефоним булбулдек сайради.
– Адаси, сабзи-пиёз тўғраб қўйдингизми?
– Ҳа.
– Ишим ҳали тугамади. Қозонга ёғ солиб, қиздириб туринг, мен ҳозир етиб бориб, ўзим жиз-бизни бошлаб юбораман.
Қозонга ёғ солиб, тагига олов ёқдим. Яна қўнғироқ.
– Ёғ қизидими?
– Ҳа, оппоқ тутун чиқяпти.
– Пиёзни солинг.
– Солдим.
– Қизартиринг.
– Қизартирдим.
– Энди гўшт ташланг, чала пишгач, ортида сабзини солинг. Барчасини яхшилаб аралаштириб, қовуринг. Сув қўйинг. Милдираб қайнаб турсин, ҳозир ўзим бориб гуручини соламан. Сиз унгача гуручни ювиб, ивитиб қўйинг. Мен яқинлашиб қолдим.
Хотинимнинг барча айтганини бекаму кст адо этдим. Телефонимнинг экрани яна ялт этиб ёнди.
– Алло, адаси, мен нон дўконидаман. Гуручни солаверинг. Солдингизми?..Сувини тортдими?.. Устига дамтовоқ босинг. Ҳозир етиб бораман...
Йигирма дақиқа ўтгач, хотиним бир неча дугонасини эргаштириб кириб келди.
– Адаси, ошни сузаверинг!
Мана, ош еб ўтирибман-у ғалати бўлиб кетяпман. Умримда биринчи марта овқат қилдим. Наҳотки? Бу ерда бир гап бор-ов.
Шундай бўлиб чиқди. Хотиним дугоналари билан эримга барибир ош қилдираман, деб гаров бойлапти.
Мана, гап нимада экан. Оббо, хотин-эй! Қўлимга охири капгир тутқазди-я! “Зато” ош пиширишни ўрганиб олдим.
Юсуф МИРЮСУФЗОДА
@kulgigram