ЧИНОЗ ҲАЁТИ dan repost
🌡БОЛА ИСИТМАЛАСА...
Доктор Джанис Салливан (профессор, педиатр ва клиник фармацист) иситма аслида бизга душман эмаслигини таъкидлайди. Доктор Салливан таъкидлашича, иситма бу организмнинг инфекцияларга қарши бўлган курашидир. Бадан ҳарорати кўтарилганда организмда инфекциялар билан курашувчи оқ қон доначалари ҳам кўпаяди. Бу оқ қон доначалари вирус ва бактерияларга қарши тинимсиз курашади. Агар иситмани сунъий равишда туширсангиз, организм инфекциялар билан яхши кураша олмайди ва касаллик чўзилиб кетади.
Педиатр Доктор Свансон тавсия қилишича, иситмага эмас иситмалаётган болага эътибор бериш керак. Агар иситмалаётган бола етарли сув ичаётган бўлса, ўйнаётган бўлса ва кўриниши яхши бўлса, иситмани туширишга ҳожат йўқ.
Доктор Чоу-Джонсон иситма ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради:
Иситма ҳавфли эмас. Иситмалаётган болани дори ичириш учун уйғотманг.Иситмалаётган бола учун ҳозир уйқу муҳимроқ ва фойдалироқ.
Иситмалаётган бола етарли сув ичаётган бўлса, етарли кичик ҳожатга чиқаётган бўлса ва сизга жавоб бераётган бўлса иситмани туширишга ҳожат йўқ. Тескариси бўлса тиббий ёрдам керак бўлади.
Мақсадингиз иситма тушириш эмас иситмалаётган болага комфорт яратиш бўлсин. Болага комфорт яратиш учун унга кўпроқ суюқлик ичиринг, илиқ ванна олдиринг.
Боланинг терисига спирт ёки ароқ суртманг, сабаби спирт тери орқали қонга сингади.
Иситма туширувчи дорини фақатгина бола ўзини жуда ёмон ҳис қилса беринг, яъни шунда ҳам мақсад иситма тушириш эмас балки бола ўзини яхшироқ ҳис қилиши (комфорт) учун бўлиши керак.
Дориларни аралаштириб бериб ташламанг, бу дозанинг ошиб кетишига олиб келади ва зарар қилади.
Манба:
doridarmonlar
@chinozhayoti