ЧИНОЗ ҲАЁТИ dan repost
Ҳоким китоб ўқийдими?
Кўпчилик китобсеварлар ўзи мутолаа қилаётган китобнинг 18- саҳифасига етгач, қизиқиши сўниб, ўқишни тўхтатишади. Шу гап ростми. Балки 18- варақдан кейин қизиқиб кетиб ҳамма ишини ташлаб, китобга муккасидан шўнғиб кетар.
Ҳар душанба ҳокимлик соатида туманнинг катта кичик раҳбарлари қатнашиб, ҳафталик қилинган ишлар муҳокама этилади, янги ҳафта учун режалар қилинади.Ўтган йиғилишда Акмалхон Эркинович рахбарлардан “қайси китобни ўқигансиз” деб сўраб қолди. Қайси раҳбар кутубхонага аъзо бўлганини ҳам сўради, четда қолдирмади. Ҳокимнинг саволи табиийки ҳаммани ўйлантириб қўйди. Умуман қўлига китоб олмайдиганлар “ишқилиб мендан сўраб қолмасинда” дея юраги пўкиллаб ўтирди. Гапнинг очиғи “ҳокимни ўзи китоб ўқирмикан” деганлар ҳам бўлди. Журналистлигимга бориб ҳоким қандай китоб ўқиши билан қизиқдим. Ва билдим ҳам. Чиноз тумани ҳокими Акмалхон Мадиев Марсель Брионнинг «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур» ҳамда Амир Темурнинг «Темур тузуклари» китобларини мутолаа қилаётган эканлар.
Соҳибқирон Амир Темур ҳақида асарни ёзишдан олдин Марсель Брион Темур шахси ва темурийлар даври бўйича Америка ва Европанинг илмий доиралари экспедиция маълумотлари асосида “Тамерлан” асарининг биринчи таҳририни у 1942 йили, Забуиллоҳхон Мансурийнинг форс тилига ўгирган “Темур тузуклари” асосида тўлдирилган ва қайта ишланган “Менким, Соҳибқирон — жаҳонгир Темур” романини 1963 йили чоп этган. Мазкур китоб Соҳибқироннинг дунёга келишидан то вафотига қадар бўлган даврни қамраб олиб, воқеалар Амир Темур номидан ҳикоя қилинади.
Бобомиз Амир Темурнинг ёшлигиданоқ илмга чанқоқлиги асарда жуда хаётий келтирилган.
- Шайх Шамсиддин сабоғига қатнай бошлаганимга бир ҳафтача бўлганди. Бир куни у болаларга умумий қилиб савол берди: “Қани айтинглар-чи, ўтирганда қай тахлит ўтиришлик энг мақбул саналади?” Ҳар ким ўз билганича жавоб қайтарди. Навбат менга келганида “ўтиришнинг энг мақбули тиззалаб, чўк тушиб ўтиришликдир”, деб жавоб қилдим. Устоз менга синовчан назар ташлаб, жавобимни изоҳлаб беришимни сўради. Дарҳол жавоб қайтардим: “Киши намоз пайти Аллоҳга сажда қилганида, Қуръон оятларини тиловат қилганида худди шу тахлит ўтиради”, — дедим. Устоз азбаройи ҳаяжонланиб кетганидан “Офарин!” дея мени алқади.
Шу воқеадан сўнг устоз менинг таҳсилим билан жиддий шуғуллана бошлади.