Rasul Kusherbayev dan repost
Кеча Чинозда икки нафар юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлиги муносабати билан уларга фуқаролик паспортларини топширдик.
Тўғриси фуқароликни олиш масаласи ўзимни безовта қилмагани учунми фуқароликни олганлар учун бу қанчалик аҳамиятли эканлигини ҳис этмаган эканман. Айниқса, узоқ йиллардан буён мактабда фаррош бўлиб ишлаб келаётган Райхан опа Дарменбаевага фуқаролик паспортини берганимда уларнинг айтган сўзлари эсдан чиқмайдиган бўлди:
- Неча йилдан бери мактабда ишлайман, ҳар сайловдан олдин алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Сайловда ҳамма ёқни мен тозалайман, бироқ ўзим сайловда қатнаша олмайман. Бироқ энди ҳаммаси ўзгаради.
Туман паспорт бўлимининг ёш ва серғайрат бошлиғи Отабек Исроиловнинг ҳаракатлари билан тумандаги яна уч нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оиланинг аъзоларига ҳам янги паспортларини топшириш насиб қилди.
Қизиғи паспортларни топшираётганимда ўзимни негадир "катта" одамдек ҳис этдим.